islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ёлғончи она

Бу воқеа ҳаётда рўй берган бўлиб, онаси вафот этган кичик бола ҳақида. У онасини ниҳоятда яхши кўрар эди…

Боланинг онаси вафот этгач, отаси бошқа аёлга уйланди. Отаси доим ундан янги онаси қандай эканлиги, унга кўрсатаётган муомаласи ҳақида сўраб турарди…

Кунларнинг бирида отаси ўғлидан янги аёли ҳақида ўғлининг фикрини билишни истаб шундай дели:

– Онанг билан бу аёлнинг ўртасидаги фарқ қандай?!

Бола шундай жавоб берди:

– Ҳақиқий онам кўп ёлғон гапирарди, бу аёлингиз доим рост гапирар экан…

Ота бу жавобдан даҳшатга тушганча:

– Нима деганинг бу?! – деб сўради. Ўғил:

– Онам уйга қайтмасанг, ўйнашни тўхтатмасанг, овқат бермайман дердилар. Мен эса, онамнинг айтганларини қилмасдан ўйнайверардим. Онам эса ҳеч қачон мени овқатдан маҳрум қилмаганлар.  Бу аёлингиз эса, унинг гапини эшитмасам ёки унга жаҳл қилсам, “агар гапимга кирмасанг, қулоқ солмасанг, сенга oвқат бермайман” дейди ва доим гапининг устидан чиқади…  Мана икки кун бўлдики, ҳамон туз тотганим йўқ…

Араб тилидан Абдуллоҳ Қосим

таржимаси

15100cookie-checkЁлғончи она

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: