islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ўқитувчилари “Адиблар хиёбони”да бўлишди

Буюк шоиримиз Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон «Адабиёт яшаса, миллат яшар!» деган. Ҳаёт ва тарих синовларидан ўтган теран маъноли бу сўзлар бугун ҳам ўз аҳамияти ва қимматини йўқотган эмас. Дарҳақиқат, адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ, бутун инсоният безавол яшайди.

Айниқса, ҳозирги нотинч ва таҳликали замонда бутун башарият олдида пайдо бўлаётган, биз илгари дуч келмаган ғоят мураккаб муаммолар, глобал хавф-хатарларни бартараф этиш, шу йўлда барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштиришда, дунё аҳолисининг қарийб учдан бир қисмини ташкил этадиган ёшларни гуманистик ғоялар руҳида тарбиялашда бадиий сўз санъатининг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам юқори эканлигини бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Шулар эътиборидан, сўнги йилларида ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларини бадиий, маърифий, илмий-оммабоп ва тарбиявий адабиётлар билан таъминлашни, буюк шоирларимиз, адибларимиз, бир сўз билан айтганда, адабиёт вакилларининг ҳаёти ва ижоди, уларнинг ўлмас асарлари билан ошно қилишни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Ушбу ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонини мисол қилиб келтириш мумкин. Юртбошимиз томонидан 2017 йил 3 февраль куни мазкур боққа ташриф чоғида “Адиблар хиёбони” ташкил этиш масаласи илгари сурилган эди. Бу борада шу йили 18 апрелда давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори қабул қилиниб, хиёбоннинг меъморий-ғоявий лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ўтган вақт мобайнида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, 8 гектардан зиёд майдонда Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамбли яратилди.

Жорий йилнинг 17 июн куни Тошкент ислом институти жамоаси ушбу хиёбонга ташриф буюрди. Экскурсия иштирокчилари хиёбонда гўзал манзара яратилганига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлдилар.

 

155910cookie-checkТошкент ислом институти ўқитувчилари “Адиблар хиёбони”да бўлишди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: