islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ваҳий ғори-Хиро ёзувлардан тозаланади+Видео

Макка ҳокимияти Жабалун Нур этагида маданий марказ қуради. Хабарингиз бор, тарихий Хиро ғори айнан шу жойда жойлашган.

Саудия Газетасига кўра, шаҳар ҳокими Муҳаммад ал-Кувайснинг таъкидлашича, биринчи босқичда тоғ ва унинг атрофлари ёзувлар, граффитлардан тозаланади, ҳозирги вақтда тоғ ёнбағрида жойлашган барча тартибсиз объектлар демонтаж қилинмоқда.

Марказга ташриф буюрувчилар Исломнинг илк давридан бошлаб, Нур тоғи ва Хиро ғорининг тарихи тўғрисида тасаввурга эга бўладилар.

“Зиналар, ғор жойлашган тоғнинг тепасига олиб чиқишини ва ундан тушишини осонлаштириш учун қурилади. Ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва тоғни Ислом тарихида муҳим аҳамиятга эга табиий жой сифатида сақлаб қолиш учун барча зарур чоралар кўрилади”, деди муқаддас шаҳар ҳокими:

159320cookie-checkВаҳий ғори-Хиро ёзувлардан тозаланади+Видео

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: