Рамазон ойининг бошланишига бир неча кун қолган. Дарс аввалида Ота: АЛЛОҲга ҳамд, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин. Фарзандларим сўзимни сизлардан бир савол сўраш билан бошлайман. Ҳозир биз ҳижрий ойлардан қай биридамиз?
Холид: Ҳозир биз Шаъбон ойидамиз отажон!
Ота: Яхши Холид.
Фотима: Ҳижрий ойлар дегани нима отажон?
Ота: Арабий ойлар: Муҳаррам, Сафар, Робийъул аввал, Робийъул ахир, Жумадул аввал, Жумадул ахир, Ражаб, Шаъбон, Рамазон, Шаввол, Зул Қаъда, Зул ҳижжа.
Холид: иншааллоҳ ҳижрий ойларни тартиб ила ёдлаб оламан.
Ота: Фарзандларим, бир неча кундан сўнг Муборак Рамазон ойи кириб келади. Рўза тутиш ва таровиҳ намози ўқиш ойи… Қуръон, яхшилик ва эҳсон ойи.
Эй фарзандларим! Бу ойда, АЛЛОҲ набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръонни нозил қилган. Шунинг учун ҳам бу ойда Қуръон қироатини, таровиҳ намози, садақа, яхшилик ва эҳсонга ўхшаш ибодатларни кучайтирамиз. Рамазон ойида рўза тутиш Ислом асосларидан тўртинчисидир. Рамазон рўзасини ҳар йили тутамиз. Рўза бу ейиш ва ичишдан тонг вақтидан қуёш ботгунича четланишдир: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилур”.
(Имом Аҳмад ривояти)
Холид: “Шафоат қилурлар” деганнинг маъноси нима отажон?
Ота: Рўза, Қуръон… қиёмат куни келадилар. Улар икки тур инсонларни ҳимояга оладилар: Рўзадорлар ва Қуръонни кўп қироат қилувчиларни. Бу иш барча айбу нуқсонлардан пок ва Улуғ бўлган АЛЛОҲнинг хузурида бўлади. Улар у зотдан рўза тутганлари ва Қуръони Кариймни ўқиганлари учун мукофот сифатида уларни жаннатга киритилишини сўрайдилар.
Фотима: Мен бу йил рўза тутишга харакат қиламан отажон, лекин…
Ота: Лекин нима Фотима?
Фотима: Лекин очлик ва чанқоққа қуёш ботгунча сабрим чидамайдида отажон!
Ота: Эй Фотима! Рўза ҳар бир балоғатга етган оқил мусулмон учун фарз. Сен эса суюклигим ҳали кичкинасан, лекин сен ҳозирдан ўзингни рўза тутишга тайёрласанг бўлади кичкинтойим. Масалан пешин ёки аср вақтигача таом ва ичимликдан ўзингни тийиб туришинг мумкин. Шу йўсинда катта бўлганингда рўза тутишга тайёр бўласан.
Холид: отажон, Рамазон ойини биринчи марта кўринаётганда шоҳид бўлишга ҳаракат қиламан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ойни кўрганда нима дейишни ўргатганлар?
Ота: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ойни кўрганда (ойга қарата): “Аллоҳим уни бизга омонлик, иймон, саломатлик ва (ислом) тинчлик ойи қилгин. Роббим ва Роббинг АЛЛОҲдир” дейишни айтганлар.
(Термизий ривояти)
Холид: отажон, АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан қайсиларини бугун ёдлаймиз?
Ота: АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан: Аҳад, (яккаю ягона, Унга ўхшаш йўқдир) Тоййиб, (ўта яхши, яхшилигининг чегараси йўқ) Ваарис, (бутун борлиқ йўқ бўлса ҳам боқий қолувчи) Шаҳийд, (ҳар нарсага гувоҳ бўлиб турувчи) Жаввад (саҳийликда тенги йўқ, марҳаматли).
Шу ерда бугунги дарсимиз тугади фарзандларим.
Манба: islom.uz
Farzand tarbiyasini ham ota-onaga ham bolaga o‘rgatish uchun juda yaxshi uslubda yozilgan ekan.