Москва ва марказий минтақа мусулмонлари диний бошқармаси муфтийси ҳамда Чуваш республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси Aлбир Ҳазрат Крганов журналистларга Қурбон ҳайитини қай тарзда нишонланиши тўғрисида ахборот берди.
Кргановнинг сўзларига кўра, Москва ва бошқа минтақаларда Қурбон ҳайитини маълум чекловлар билан ўтказилади. Масжидларда ижтимоий масофа бўлиши керак. Масжидлар барча намозхонларни сиғдира олмаслиги аниқ. Шунинг учун:
“Қурбон ҳайити кунлари Роспотребнадзор томонидан талаб этилган эҳтиёт чоралари: бир-биримиздан 1,5 метр масофада туриш, ниқоб, қўлқоп ва ўзимиз билан жойнамоз гиламчаларини олишимиз лозим”, дея тавсия берди муфтий ҳазрат.
Қурбон ҳайити байрами эрта тонгда ийд намози билан бошланади. Москвадаги барча масжидларда ва Соколники боғида, эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, жамоат бўлиб намоз ўқилади.
Россия ҳудудларида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш учун, мусулмон жамоатлари, иложи бўлса, очиқ ҳавода ибодат қилишларини ва хутба вақтини қисқартиришни тавсия қилмоқдалар. Сўнгги йилларда, мусулмон диний ташкилотларнинг таклифларига биноан, байрам намозлари масжид ташқарисида, махсус ажратилган жойларда ўтказилмоқда.
“Биз бу йилги Қурбон ҳайити намозида ҳам Москва мериясига сўнгги 9 йил давомида ўтказиладиган Соколники паркида намоз ўқиш учун сўров юбордик, жавобни эса кутмоқдамиз ”, – деди муфтий.