islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Google Фаластинни GoogleMap’дан олиб ташлади

Google интернетдаги электрон харита хизматининг сўнги янгилашидан кейин Фаластинни GoogleMap’дан олиб ташлади. Ушбу ҳаракатга қарши кўплаб мусулмонлар ижтимоий тармоқлар орқали норозилик билдириб мурожаатлар жойлаштирдилар.

Баъзи одамлар нафақат Google, балки Apple ҳам ўз электрон хариталаридан Фаластинни олиб ташлаганини даъво қилишмоқда.

Сиз ҳам интернетга кириб GoogleMap’дан Фаластинни излаб кўришингиз мумкин. Фойдаланувчилар GoogleMap’да фақат Исроил ва Қуддусни кўришлари мумкин.

Google нега Фаластинни хариталаридан олиб ташлагани бўйича ҳали изоҳ берганича йўқ. Google  бу ишни биринчи марта қилаётгани йўқ, 2016 ва 2018 йиллард ҳам харитадан Фаластинни ўчириб ташлаган эди, аммо ўша йилларда норозилик намойишларидан кейин қайтариб қўйган эди.

Aммо 2020 йилдаги бу ҳаракатлар жиддий шаклга эга бўлиб, Google хариталарининг сўнги янгиланишидан кейин содир бўлмоқда.

Aйни пайтда, кўплаб Twitter фойдаланувчилари Google ‘дан Фаластинни харитага қайтаришни талаб қилмоқдалар. Ижтимоий тармоқлардаги намойишлар кўчайиб бормоқда.

Фаластин мусулмон дунёсида катта аҳамиятга эга. Дунё бўйлаб мусулмон етакчилари Фаластинни озод қилиш ва уларга олиб қўйилган ҳуқуқларини қайтариб бериш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Яқинда Туркия Президенти Режеб Тоййиб Эрдўғон Aё Софияни масжидга айлантирганидан кейин халққа мурожаатида, у Aл-Aқсо масжидини Исроилдан озод қилиш лозим деган эди.

163720cookie-checkGoogle Фаластинни GoogleMap’дан олиб ташлади
2 та фикр мавжуд
  1. Muhammadaliy Furqatbek Umaraliyev

    Albatta bu ishga o’z fikrimizni-qarshiligimizni bildirishimiz kerak. Albatta Alloh yaqinda yana katta FATXlarni davomiy bo’lishinini nasib etsin

  2. Nurmuhammad

    Ayyorona zimdan makr qilganlar bilib qoʻysin Allohning makrini oldida ularning makri hech narsa emas Alloh musulmonlarga albatta fathni bergan va yana beradi

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: