Паст молекуляр вазнга эга янги гепарин каби фойдаси камроқ бўлсада ўринбосари мавжуд бўла туриб, ўз таркибига чўчқа каби айни нажосат бўлган нарсалардан бирор миқдор аралашган дори воситаларини истеъмол қилишнинг ҳукми ҳақидаАллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!
Аммо баъд:
Албатта, Робитатул оламил исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи академияси Маккада 19-23/10/1424 ҳижрий (13-17/12/2003 мелодий) кунларда ўтказган ўзининг ўн еттинчи мажлисидиа ушбу “Паст молекуляр вазнга эга янги гепарин каби фойдаси камроқ бўлсада ўринбосари мавжуд бўла туриб, ўз таркибига чўчқа каби айни нажосат бўлган нарсалардан бирор миқдор аралашган дори воситаларини истеъмол қилишнинг ҳукми” мавзусини кўриб чиқди. Ва бу тўғрида қимматли баҳсларни тақдим қилди. Ушбу баҳслар қуйидагиларни ўз ичига олган:
1. Гепарин жисмдаги муайян ҳужайралар ишлаб чиқарадиган моддадир. У одатда мол ва чўчқа каби ҳайвонларнинг ичак, ўпка ва жигарлардан ажратиб олинади. Аммо паст молекуляр вазнга эга гепарин турли кимёвий йўллар билан оддий гепариндан тайёрланади. Улар турли юрак касаллиги, қоннинг қуйулиб қолишини кетказиш каби касалликларда ишлатилади.
2. Одатдаги гепариндан паст молекуляр вазнга эга гепаринни ажратиб олиш амалиёти кимёвий йўлар билан амалга оширилади. Ундан ўзининг физикавий ва кимёвий хусусияти ва сифатида одатдаги гепариндан фарқ қиладиган асосий унсурлар келиб чиқади. Бу нарсани фуқаҳолар “истиҳола” яъни нарсанинг бошқа ҳолатга ўтиши деб ифодалашади.
3. Нажосат ўзининг сифат ва хусусиятида ўзгариб бошқа моддага истиҳола бўлиши, масалан ёғни совунга айланиши каби ёки бирор моддани тайёрлаш ҳамда сифат ва зотини ўзгартириш билан йўқ қилиш Ислом фиқҳида уни пок ва шаръан ундан фойдаланиш мубоҳ деб ҳукм чиқаришда мақбул васила ҳисобланади.
Мажлисда ушбу мавзуъ бўйича узоқ муноқаша қилингандан кейин, уламолар наздида қарор топган нарсага ва “Оғирликни кўтариш ва машаққатни кетказиш”, “Ўз миқдорида зарарни дафъ қилиш”, “Албатта заруратлар сақланиш лозим бўлган нарсаларни мубоҳ қилувчи” ва “Икки зарарнинг енгилроғини олиш” каби шаръий қоидаларга асосланиб мажлис қуйдагиларга қарор қилди:
1. Муолажа қилишда гепарин ўрнини босадиган мубоҳ ўринбосар бўлмаганда ёки мубоҳ ўринбосар муолажани чўзиб юборадиган ҳолатда паст молекуляр вазнга эга янги гепарин билан даволаниш мубоҳ бўлади.
2. Уни истеъмол қилишда кенгчиликка йўл қўймасдан эҳтиёж миқдорича фойдаланиш лозим. Агар ишончли пок ўринбосар топилса, аслга амал қилиниб унга ўтилади.
3. Мажлис Ислом давлатларидаги соғлиқни сақлаш вазирликларига гепарин ишлаб чиқарувчи дорихона ширкатларини тартибга солишни Паст молекуляр вазнга эга янги гепаринни соғлом мол аъзосидан тайёрланган бўлишига эътибор қилишни тавсия этади.
(Робитатул Оламил Исломийдан имзо чекувчиларнинг исмларисиз кўчирилди).
Аброр Мухтор Алий тайёрлади.