islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Кириш имтиҳонлари августда ўтказилмаслиги мумкин

Давлат олий таълим даргоҳлари ва диний таълим муассасаларида қабул якунланди. Абитуриентларни кириш имтиҳонлари қачон ўтказилиши қизиқтирмоқда?

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасасига кириш учун тест синовлари 1 августдан бошланмаслиги мумкин. Бу ҳақда ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов қабул якунлари бўйича ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

У Давлат комиссиясига тест синовларини карантин чекловлари тугагандан кейин ўтказиш бўйича таклиф берилганини билдирди.

“1 августгача карантин чекловлари белгиланган. Шу сабабли давлат комиссиясига тест синовларини кейинги муддатларда ўтказиш бўйича таклифлар берганмиз. Агар карантин муддатлари 15 августгача чўзиладиган бўлса, 15 августдан кейин бўлади. Агар карантин 1 сентябргача узайтирилса, тест синовлари сентябрь ойида ўтказилади”, дея Ражабовнинг сўзларини келтирмоқда QALAMPIR.UZ мухбири.

ДТМ масъулининг маълум қилишича, тест синовларини абитуриентлар кўплиги учун 3 сменада ўтказиш режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев

164670cookie-checkКириш имтиҳонлари августда ўтказилмаслиги мумкин

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: