ОТМларга қабулда ҳам тест синовлари, ҳам ижодий имтиҳон олинадиган 13та йўналишда бу йил ижодий имтиҳонлар бекор қилиниши кутилмоқда.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар берди.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, бу йўналишдаги абитуриентларга имтиҳонлар бўлмайди. Улар иккита фандан тест топширади.
«Биринчи фан аниқ. Тест учун иккинчи фан сифатида эса ўтган йили тест жараёнида қўйилган 3-блок фани қўйиб берилади. Масалан, ўтган йили 3-фан инглиз тили бўлган бўлса, бу йил у иккинчи фан сифатида қўйилади», – деди Холиқов.
Унинг қўшимча қилишича, фақат ижодий имтиҳон олинувчи йўналишлар учун тартиб ўзгармай қолади.
Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарори тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.
«Бу бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ўртасида жуда кўп баҳслар бўлди. Ҳа, тестга қадар ижодий имтиҳон топширувчиларга бу жараён ташкил қилиниши мумкин эди, лекин ҳозир биз ОТМга тест бошлангунча ижодий имтиҳонларни олинглар десак, улар улгуролмасди.
Иккинчидан, кўряпсиз вазиятни, ҳозир абитуриентни бир жойга йиғадиган вазият эмас.
Бу ерда фақат 8-9та йўналиш бор. Масалан, журналистика, архитектура каби. Ҳозир вазият шундайки, ҳамма унга мослашишга, кўникишга мажбур. Масалан, Мудофаа вазирлиги тизимидаги ижодий имтихонлар ҳам бу йил тўлиқ тест шаклида ўтиши кутилмоқда», – деди Абдували Холиқов Kun.uz мухбири билан телефон орқали суҳбатда.
Маълумот учун, бакалавриатнинг 13та таълим йўналишига ўқишда киришда битта фандан тест ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган эди.
Assalomu alaykum va rohmatulloh! Demak arab tilidan ijodiy imtihon o’rniga 30talik test olinadimi? Yoki arab tili butunlay imtihondan olib tashlanib, faqatgina aqoid-fiqh va tarixdangina test topshiramizmi?