islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Call-марказ ишга тушди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити ва унга боғлиқ масалалар бўйича call-марказ фаолиятини йўлга қўйди.

Муҳтарам юртдошлар! Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган муборак Қурбон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Шариатимизга кўра йил давомида фақат уч кун мобайнида адо этиш мумкин бўлган улуғ ибодат – қурбонлик ибодатининг ҳам ўзига хос аҳкомлари мавжуд. Шундай экан бунга доир турли саволлар кўпайиши табиий ҳол. Шу монасабат билан Сиз азизларимизнинг Қурбонлик қилишга доир диний саволларингизга 24 соат давомида жавоб бериш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кол-марказ фаолиятини ташкил этмоқда.
Эндиликда Сиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус колл-марказига қўнғироқ қилиб, Қурбонлик масалаларига оид ўзингиз учун муҳим бўлган саволларга жавоб олиш имкониятига эгасиз.
Бунинг учун 78-150-33-44 телефон рақами орқали колл-марказга қўнғироқ қилишингиз ва Фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олишингиз мумкин.
Колл-марказнинг иш тартиби 28 июль сешанба кунидан – 3 августь душанба кунигача, туну-кун (24 соат) давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади).
@muslimuzportal | @diniysavol

166030cookie-checkCall-марказ ишга тушди
1 та фикр мавжуд
  1. Абдувохид

    Ассалому алайкум азиз диндошлар. Тўғриси мен ҳам ҳиссиётларга берилиб масжидлар тезроқ очилсачи, нега бунча чўзилиб кетди, жуда ваҳима қилишди-ку деган ҳаёлда юрардим.Ҳар намоз вақтида уйга қайтиш менга малол келаётганди.Лекин яқинда у ёки бу қариндошимизни,танишларимизни шу касаллик сабаб вафот этганларини эшитиб аҳвол жиддий эканини ҳис қилдим,айниқса куни кеча ёшликдан бирга ўсган дўстим,сирдошим, кунига жуда бўлмаса бир маҳал телефонда гаплашиб турадиган,тоғни урса толқон қилгудек соғлом дўстимдан айрилдим.Энди бутунлай фикрим ўзгарган, иложи борича кўрган одамимга тушунтиришга ҳаракат қилябман.Масжидларимиз очилишини албатта чин қалбимдан ҳохлайман, лекин бу кўзга кўринмас балолардан тўлиқ қутилиб олмагунимизча АЛЛОҲ таъоло ўзи халқимизга сабр тоқат берсин.Аллоҳдан ҳаммага офият тинчлик тилаб,ўтганларимизга раҳмат сўраб дуодамиз.САБР,САБР САБР.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: