Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг Аллоҳ амрига итоатини, тақвосини намоён этишдир. Банда Аллоҳни қанча улуғласа, шунча оз. Биргина ҳидоят неъматига қанча шукур айтса, шунча оздир. Қурбонлик қилиш ҳам, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай қурбонлик беришга тайёр эканини кўрсатиш ҳам ўша ҳидоят учун Аллоҳ таолони улуғлашдир.
Демак Аллоҳ таоло туя, қўй, эчкиларни сўйишни диннинг шиорларидан қилди. Бу амалларни бажаришда Аллоҳ таолонинг азамати ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади.Ундан ташқари жониворларни сўйишда биз учун бошқа фойдалар ҳам бор. Дунёвий фойда масалан, ейиш, ичиш бўлса, ухровий фойда эса чексиз савобдир. Қурбонликдаги ихлос, хоссатан Аллоҳ таоло ва савоб олиш мақсади билан қилишдир.
عن الحسين بن علي رضي الله عنهماقال: “قال رسول اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “مَنْ ضَحَّى طَيِّبَةً بِهَا نَفْسُهُ مُحْتَسِباً لأُضْحِيَّتِهِ كَانَتْ لَهُ حِجاباً مِنَ النَّارِ”.
Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у(қурбонлик) у учун дўзахдан парда бўлади” дедилар” (Табароний ривояти).
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنْ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا» . رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالتِّرْمِذِيُّ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қурбонлик куни Одам боласи қурбонлик қилишидан кўра бирор бир амал Аллоҳ таолога зиёда маҳбуб эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнлари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузурида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар” дедилар” (Ибни Можа, Термизий ривояти).
عن زيد بن ارقم رضى الله عنه قال قلنا يا رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ما هذه الاضاحي قال سنة ابيكم ابراهيم قال قلنا فما لنا منها قال بكل شعرة حسنة قلنا يارسول الله فالصوف قال فكل شعرة من الصوف حسنة.
Ҳазрати Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳу:
“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қурбонликнинг ҳақиқати нима?” деб сўрадик.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларнинг отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннати” дедилар.
Биз:
“Ундан бизга нима наф бор?” дедик.
У зот:
“Ҳар бир тук эвазига битта ҳасана” дедилар.
Биз:
“Эй, Аллоҳнинг Расули! Юнгчи?” дедик.
У зот:
“Юнглардан ҳар бирига битта ҳасана” дедилар”.
عن ابي سعيد الخدرى رضى الله عنه قال قال رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لفاطمة قومي إلى اضحيتك فاشهديها فان لك باول قطرة تقطر من دمها يغفر لك ما سلف من ذنوبك قالت يا رسول الله هذا لنا اهل البيت خاصة اولنا وللمسلمين عامة قال بل لنا وللمسلمين عامة.
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога:
“Қурбонлигингиз олдида туриб, гувоҳ бўлинг. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томчиси билан ўтган гуноҳларингиз мағфират қилинади” дедилар.
Шунда у (Фотима онамиз):
“Эй, Аллоҳнинг Расули бу фақат биз оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?” дедилар.
Шунда у зот:
“Биз ва барча мусулмонлар учун” дедилар”.
Абул Қосим Асбаҳоний Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Унинг лафзи: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эй Фотима тур ва гувоҳ бўлгин қурбонлигингга. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томчиси билан ўтган гуноҳларингиз мағфират қилинади” дедилар. Қурбонлигинг гўшти ва қони қиёмат кунида тарозингга 70 марта зиёда қилиб тортилади, дедилар. Абу Саъид розияллоҳу анҳу айтади: “Эй, Аллоҳнинг Расули бу фақат Муҳаммад оиласи учун хосми?”. Чунки улар яхшиликда хосланган оиладандир. Ёки барча мусулмонлар учунми?” дедилар. Шунда у зот:
“Муҳаммад оиласи учун ва барча мусулмонлар учун” дедилар”.
Баъзи машойиҳларимиз Ҳазрати Алининг бу келтирган ҳадисларини яхши санашди. Яна ҳам тўғрисини Аллоҳ билади. Қаранг! Ва фикр қилинг! Бу фазилати илохийга бир арзимаган амалимиз ортидан хисоби йўқ ва фазилати чексиз бўлган Аллоҳнинг туҳфасини бизларга хабар бермоқда. Мисол тариқасида 35 кг қўй суйсангиз сизга 2,450 кг қўйнинг вазнидаги оғирликни тарозингизга қиёмат даҳшати хавф солиб турганда қўймоқда. Энди биз буни яхшироқ тушунишимиз учун яна кенгроқ мисоллар келтирамиз:
40кг қўй – 2,800кг вазнидаги оғирликни;
45кг қўй – 3,150 кг вазнидаги оғирликни;
50кг қўй – 3,500 кг вазнидаги оғирликни;
60кг қўй – 4,200 кг вазнидаги оғирликни;
70кг қўй – 4,900 кг вазнидаги оғирликни;
80кг қўй – 5,600 кг вазнидаги оғирликни;
90 кг қўй – 6,300 кг вазнидаги оғирликни;
100 кг қўй – 7,000 кг вазнидаги оғирликни;
120 кг қўй – 8,400 кг вазнидаги оғирликни сизга зиёда қилиб беради.
Биз қиладиган амалимизни шу тартибда ҳисоблаб кўрсак қурбонлик амалини қилишга янада рағбатимиз зиёда бўлади.
(Давоми бор…)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом ноиби Уролназар Мустофо