islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қозоғистонда янги ўқув йили онлайн режимда бошланади

“Ҳукумат кам таъминланган оилалар фарзандларига 500 мингта компьютер совға қилади”, деди Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин.

Қозоғистонда ўқув йилининг бошланиши масофавий форматда ўтказилади. Бу ҳақда 4 август куни республика ҳукуматининг матбуот хизмати хабар берди. “Ҳозирги шароитда ўқув йилининг биринчи чораги масофавий форматда ўтказилади”, дейилади ҳисоботда Таълим ва фан вазирлиги раҳбари Асхат Аймагамбетов. “Узоқ қишлоқдаги кичик мактаблар одатдагидек ўқишни бошлайдилар. Бошланғич синф ўқувчилари учун ота-оналарнинг аризаси асосида қатъий санитария талабларига мувофиқ дарслар бошланади”, – дея қўшимча қилди вазир.

“Ҳукумат кам таъминланган оилалар фарзандларига 500 мингта компьютер совға қилади”, деди Бош вазир Асқар Мамин. “Ҳукумат энг муҳтож оилаларнинг фарзандлари фойдаланиши учун 500 мингга яқин компютерни етказиб беришини таъминлайди. Ҳокимиятлар маҳаллий даражада компьютер ускуналари билан таъминлаш масаласини қўшимча равишда ўрганишлари керак”, деди Мамин.

169060cookie-checkҚозоғистонда янги ўқув йили онлайн режимда бошланади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: