islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Карантин талаблари юмшатилади

15 августдан карантин чоралари юмшатилгач, нималарга рухсат берилади?

Айни пайтда, Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

– Ҳар бир фуқаромиз соғлиғи ва ҳаёти учун курашни янада кучайтирган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитини енгиллаштириш мақсадида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш зарур. Халқимизнинг ўзи шуни илтимос қилмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шуни ҳисобга олиб, 15 августдан бошлаб:

❗️Қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар иши босқичма-босқич қайта тикланади.

❗️Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

❗️Шахсий автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилади.

❗️Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

❗️17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланади.

❗️20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

❗️Санитария-эпидемиология хизмати коллектив иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказади.

❗️Карантин муддати 7 кунга қисқартирилади

Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинга олмаслик тартиби жорий этилади.

Вирус камайган давлатлардан келганлар уй карантинига ва вирус камаймаган давлатлардан келганлар эса алоҳида карантинга олинади. 7 кунлик карантиндан кейин тестлар вирус йўқлигини тасдиқлайдиган бўлса, фуқаро карантиндан чиқарилади.

170530cookie-checkКарантин талаблари юмшатилади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: