Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода тинчлик бўйича Нобель мукофотига Озарбайжон томонидан номзоди қўйилди, дея хабар бермоқда “АПА” ахборот агентлиги Халқаро Нобель ахборот маркази вице-президенти Бейбалу Алескеровга таяниб.
Алескеровнинг қайд этишича, Оллоҳшукур Пошшозода Нобель тинчлик мукофотининг эксперт гуруҳи томонидан номзод сифатида тасдиқланган.
Islam.ru маълумотлари бўйича, бу мукофотга номзод иккинчи маротаба қўйилмоқда ва яширин овоз бериш натижалари сентябрь ойи охирида ёки октябр ойи бошида маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Оллоҳшукур Пошшозода Тошкент ислом институтининг илк битирувчиси бўлиб, 1975 йили бир қатор уламолар, жумладан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам Олий маъҳадни тамомлаган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати