Қора седананинг фойдалари
👉 Иммунитетни мустаҳкамлайди.
👉 Вирус, бактерия ва замбруғларни йўқотади.
👉 Стрессдан халос қилиб, фикрлаш жараёнини яхшилайди.
👉 Оғриқ қолдиради.
👉 Жигарни ҳимоя қилади.
👉 Ичак паразитларини ҳайдайди.
👉 Ошқозоннинг кислоталилигини камайтириб, ҳазм қилишни яхшилайди.
👉 Қон босимини туширади.
👉 Саратон ҳосилаларининг ўсишини секинлаштиради ва пайдо бўлиш олдини олади.
👉 Соч толаларини қайта тиклайди.
👉 Кўкрак сутини кўпайтиради.
👉 Организмдан токсинларни ҳайдайди.
👉 Aллергик касалликларга фойдали.
👉 Тери касалликларини даволайди.
👉 Гормонал тизимни барқарорлаштиради.
Қўлланилиши:
⭕️ Қон босимини тушириш учун
Седана уруғларини кукун ҳолига келтирилиб, ҳосил бўлган унни бир стакан қайнаган сувда аралаштирилади ва нонуштадан олдин ичилади.
⭕️ Тиш оғриғида
Кукун ҳолатидаги уруғни зайтун ёғи билан пастасимон масса ҳосил бўлгунча аралаштириб тишга сурилади.
⭕️ Уйқусизликда
Бир стакан илиқ сутга бир чойқошиқ асал ва шунча миқдорда седана уруғи қўшилади ва аралашма кечки овқатдан бироз олдин ичилади.
⭕️ Терининг юқори қават касалликларида
Седана ёғи ҳар куни шикастланган жойларга сурилади.
⭕️ Шамоллашда
Седана уруғлари майдаланиб сув билан ўртача катталикдаги идишда қайнатилади ва бошни сочиқ билан ёпиб, буғидан ўн дақиқа нафас олинади.
❌Огоҳлантириш
Ҳомиладор аёлларда бачадон қисқаришига олиб келгани учун қўлланиш ман қилинган. Трансплантация жараёнини ўтказган беъморларга ҳам мумкин эмас. Сабаби седана иммунитетни оширганда жарроҳлик йўли билан қўйилган аъзолар бегоналашувига олиб келади.
Меёридан кўп истеъмол қилиш ичак ва ошқозонга ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.
❗️Ҳар қандай седана ҳам ҳақиқий эмас. Унинг заҳарли навлари ҳам ўсади. Тавсияларни бажаришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Манба: «Соғлом ҳаёт» канали