Тинчлик қадрин билмаганлар ғурбат истайди
Тинч ҳаётинг кўролмагач фитна қўзғайди
Мусулмонни бир-бирига қарши қайрайди
Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ.
Чиқаётган оқимларнинг саноғи йўқдир
Даъволари ялтироғу саботи йўқдир,
Мўъмин қонин тўкар унинг иймони йўқдир
Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ.
Бир чеккада миссионер ҳам тузоқ қўяди
Унга тушган заиф мўъмин динин сотади,
Лоқайд бўлсанг ҳолинг бундан баттар бўлади
Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ
Яна кимдур аламидан бўлади бедор
Сурат чизиб пайғамбарни масхара этар,
Қилиғлари ўзи каби ғашимга тегар
Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ.
Иймонида садоқатлик Билолимиз йўқ
Хақ йўлида шижоатлик Умаримиз йўқ
Фитналарни даф этмоқга мадоримиз йўқ
Қийналиб колдик сизсиз ё Расулаллоҳ.
Жиззах вилоят Зарбдор туман бош имом хатиби
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
сиртқи бўлим талабаси Бахтиёр Қораев