islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қор ёғмоқда: Қалбларимизни ҳам хатолардан тозалагин…

Бир неча кундан бери ҳавонинг ҳарорати совий бошлаганди. Бугун эса мана, қор ҳам ёға бошлади. Биринчи қор хайрли бўлсин, Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, мўл-кўлликка сабаб бўлсин. Яхшилик ва покликка далолат бўлсин.

Хонадонларимиз, шу билан бирга қалбларимиз ҳам иссиқ бўлсин. Улар ўзаро меҳр-муҳаббатга, эзгулик ва яхшиликка тўла бўлсин. Унинг қайноқ тафтидан ўзимиз, яқинларимиз ва бошқа инсонлар ҳам баҳраманд бўлишсин.

Меҳрибон Аллоҳ халқимизни турли бало-офатлардан, оғир дард ва мусибатлардан асрасин. Бошланаётган қишдан, қаҳратон ва унинг совуқларидан эсон-омон ўтиб олиш ҳаммамизга насиб этсин. Ўзи осон қилсин, ҳифзида асрасин.

🤲Дуога қўл очамиз: “Аллоҳим, бизнинг хатоларимизни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оқ кийим кирдан тозалангани каби қалбларимизни ҳам хатолардан тозалагин. Машриқ билан мағрибни узоқлаштирганинг каби, биз билан хатоларимиз орасини ҳам узоқлаштиргин.”

Эртанги, 19 ноябр кунининг об-ҳаво маълумоти тақдим қилинди:

Тошкент шаҳри

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11° совуқ, кундузи 3-5° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Самарқанд вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15° совуқ бўлади.

ТИИ матбуот хизмати

182490cookie-checkҚор ёғмоқда: Қалбларимизни ҳам хатолардан тозалагин…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: