islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Байроғим ғурурим, ифтихорим!

Мамлакат байроғи бу оддийгина тимсол эмас, балки бутун бир мафкура. У мамлакатнинг тарихи ва маънавияти ҳақида айтиб туради.  

Давлатимиз байроғининг қабул қилинганига ҳам 29 йил тўлди. Мана шу давр мобайнида шу ҳуррият байроғи остида мамлкатимиз жаҳон айвонида ўз ўрнига, эга бўлиб келмоқда.

Унда аждодлар орзу-армони халқимизнинг бугуни, кечаси, тарихи ва ўлмас хотираси, иймон-эътиқоди, келажакка бўлган комил ишончи жилоланади. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент ислом институти 103 гуруҳ талаба қизлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган “Байроғим – ғурурим, ифтихорим” мавзусида тадбири бўлиб ўтди. Тадбирнинг биринчи қисмида талаба қизлар куратори З.Суярова байроғимизнинг қабул қилиниш тарихи ҳақида сўзлади. Мавзуни амалиётчи талаба қизлар давлат учун байроқнинг аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан давом эттирди. Навбат 408 гуруҳ талабаси амалиётчи Ф.Ҳамидуллаевага берилди. Ф.Ҳамидуллаева талаба қизлар билан Давлат байроғининг аҳамияти ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлашга оид савол-жавоб викторинаси олиб борди.

Тадбир якунида амалиётчи талаба О.Ғофурова талаба қизларга билан турли давлатларнинг байроқлари ҳақида қизиқарли суҳбат ўтказди. Ушбу тадбир талаба қизларимизда ватанпарварлик руҳиятини янада жонлантирди ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигига яна бир бор эслатма бўлди. Озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъала ҳамда мағрур элимизнинг асрлар давомида орзу қилган ғурури, шаъни, қадр-қиммати, иродасини ифодаловчи озодлик байроғи эди!

ТИИ талаба қизлар куратори, З.Суярова 

182590cookie-checkБайроғим ғурурим, ифтихорим!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: