islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Суннатнинг таърифи

Ҳадис илми олимлари суннатга:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари, ишлари ва тасдиқлашлари”, деб таъриф беришади.

Ушбу таърифдаги “тасдиқлаш” сўзи араб тилида تقرير  деб айтилади. Тақрир (تقرير) – бирор муносабат сабабли саҳобаларнинг айтган сўзлари ёки қилган ишлари хабари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келганида, ушбу сўз ёки амални У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан махсус сўзлар  ёки бирор тасдиқ ёки инкор қилмасдан сукут қилиш билан тасдиқланишидир. Бу каби маъқуллашни билдирадиган сукут қилиш ҳам суннат таърифига киради.

Суннат ушбу учта тури билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли экан, Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги буюк мақомларини англамасдан туриб, суннатнинг Ислом шариатидаги ҳақиқий ўрнини билиш имкони бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

“Ислом шариатида суннатнинг ўрни”

китобини инглиз тилидан Халилуллоҳ Юсуф таржима қилди

185140cookie-checkСуннатнинг таърифи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: