islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига сафар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Ғофуров Абдуллоҳ, Шерматов Муҳаммадюсуф, Вадутов Адҳам ва Хидирбоев Ҳасан Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиёт кунларининг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқда.

2017 йилнинг 10-14 декабрь кунлари “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Саидаҳмедов мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди.

А.Саидаҳмедов 12 декабрь куни Ғофуров Абдуллоҳнинг 4-курсларга Ҳадис фанидан, Шерматов Муҳаммадюсуфнинг 2-курс талабаларига Фиқҳ фанидан, Вадутов Адҳамнинг 1-а курс (“Таҳфизул-Қуръон” гуруҳи) талабаларига Қироат фанидан, Хидирбоев Ҳасан 3-курс талабаларига Араб тили фанидан ўтган дарсларини кузатди ва таҳлил қилди.

Шунингдек, А.Саидаҳмедов “Маънавият соати”да барча талабаларга “Илм олиш фазилатлари” ҳақида маъруза қилиб берди.

Умуман олганда мазкур тўрт нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Фахриддин ар-Розий” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчиларининг барчаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди.

ТИИ “Диний фанлар” кафедраси

 

19120cookie-checkХоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига сафар
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!