islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

«Араб тили» фани бўйича ўқув курсларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади

2018 йилнинг 2 январидан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида  “Араб тили” фани бўйича пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлайди.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади.

Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.

Ўқув курсида ўқиш учун тингловчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

– ректор номига ариза;

– соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл);

– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

– 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

– яшаш жойидан маълумотнома;

Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-23-47 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

«Араб тили» фани бўйича ўқув курслар ЎМИ тасарруфидаги қуйидаги таълим муассасаларида ҳам ташкил этилади:

Мир Араб олий мадрасаси (Бухоро вилояти, +99894-604 45 97).
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти (Тошкент шаҳри, +99871-242 10 82).
“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти (Тошкент шаҳри, +99871-299 24 11).
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти (Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳри, +99875-542 74 25).
“Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти (Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, +99895- 600 45 97).
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти (Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, +99865-221 77 44).
“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти (Андижон вилояти, Андижон шаҳри, +99895-201 68 70).
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти (Наманган вилояти, Наманган шаҳри, +99869-226 60 60).
“Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти (Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, +99895-606 92 55).
“Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти (Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, +99861-229 03 20).

20210cookie-check«Араб тили» фани бўйича ўқув курсларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

2 та фикр мавжуд
  1. […] Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича ўқув курслари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги яна 10 та таълим муассасаларида ҳам ташкил этилган. […]

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!