islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Туризм инфратузилмаси объектларида намозхона ва таҳоратхоналарни қуриш мажбурий бўлади

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

“Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори бўйлаб жойлашган туризм инфратузилмаси объектларида диний амалларни бажариш (намозхона ва таҳоратхоналар) учун шарт-шароитлар яратиш мажбурий белгиланади;

“Умра+Ўзбекистон” зиёрат туризми дастури доирасида саёҳатни амалга оширувчи йўловчилар учун Ўзбекистондан учиб кетишда пул тўланмасдан олиб чиқишга рухсат этилган юк оғирлиги қўшимча 10 килограммга оширилади.

Туризм қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланиши мумкин:

2020–2021 ўқув йилининг иккинчи ярим йиллиги (баҳорги семестр)дан бошлаб “Ипак йўли” туризм халқаро университетида, 2021–2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро
ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризм”, “транспорт логистикаси” ва “креатив саноат” (creative industry) магистратура таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;

2021–2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризм фани бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

зиёрат туризми учун истиқболли мамлакатлар тилини ўрганиш филологияси йўналиши битирувчилари учун олий таълим муассасалари қошида зиёрат туризми мавзусида қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш.

206920cookie-checkТуризм инфратузилмаси объектларида намозхона ва таҳоратхоналарни қуриш мажбурий бўлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: