islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини кузатдилар

Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини катта қизиқиш билан кузатдилар.

Мурожаатномада барча соҳаларни қамраб олаган устувор вазифа ҳамда йўналишлар белгилаб берилди. Таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ, ОАВ, инсон ҳуқуқлари, диний эркинлик каби соҳалар бўйича амалга ошириланган ишлар ҳамда келгуси йилда олдинга қўйилган режалар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Таъкидлаш керакки, пандемия барчамизга тиббиётнинг бирламчи бўғини, тез ёрдам хизмати, санитария-эпидемиология тизимини тубдан ислоҳ қилиш муҳим ҳаётий зарурат эканини ҳақида сўз кетиб, мавжуд имконият ва салоҳиятимиз, пандемия даврида орттирган тажрибамиз ҳамда хориждаги илғор ютуқлардан фойдаланиб, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги туб ислоҳотларни янги босқичга кўтариш зарурлиги айтилди.

Айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олишига шарт-шароит яратиб бериш, бошқарув тизимида ёшларга имконият бериш мурожаатноманинг асосий йўналишини белгилаб берди.

Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради.

Ана шу муҳим йўналишларда бошлаган ишларимизни давом эттириш ва янги, юксак босқичга кўтариш мақсадида, кириб келаётган 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном беришни таклиф этаман, деди Президент.

Мурожаатнома давомида, таълим тўғрисида тўхтатилиб, жумладан шундай деди:

Ҳозирги вақтда ёшлар энг нуфузли олийгоҳларга кириш учун интилади, лекин олий ўқув юртлари ўртасида билимли ва иқтидорли ёшларни жалб қилиш бўйича рақобат йўқ. Шу сабабли, хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади.

Олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицей олий ўқув юртлари тасарруфига ўтказилади.

Шунингдек, 187 та техникум ҳам ўз йўналиши бўйича турдош олийгоҳ ва тармоқ корхоналарига бириктирилади.

Нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришимиз зарур.

Шу муносабат билан, келгуси йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади.

Бу дастур орқали илк бор бакалавр йўналишида чет элларга 100 нафар ўғил-қизларимизни юборамиз. Кейинги йиллардан уларнинг сони 2-3 баробарга кўпайтирилади.

Янги йилда юртимиздаги 30 та етакчи олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади», деди Шавкат Мирзиёев.

Президент, жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозимги тўғрисида гапириб, Жумладан, бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланиши таъкидлади.

Нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришимиз зарур.

Шу муносабат билан, келгуси йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади.

Бу дастур орқали илк бор бакалавр йўналишида чет элларга 100 нафар ўғил-қизларимизни юборамиз. Кейинги йиллардан уларнинг сони 2-3 баробарга кўпайтирилади.

Янги йилда юртимиздаги 30 та етакчи олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.

Тўртинчидан, мамлакат тараққиётининг замини, ҳеч шубҳасиз, илм-фан ва инновациялардир.

Келгуси йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилади.

Илғор халқаро амалиёт асосида, доцент ва профессор илмий унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларини бериш ваколати ўз йўналиши бўйича нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилади, деди Президент.

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномада инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликларни таъминлаш тўғрисида ҳам гапирди.

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш, сўз ва диний эътиқод эркинлиги бўйича эришаётган ютуқларимизни, тегишли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда, изчил мустаҳкамлаб борилади.

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» глобал форуми, Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжумани, Диний эркинлик масалалари бўйича минтақавий конференциялар ўтказилади.

Тошкент ислом институти жамоаси Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини кузатиб, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутишини ҳисобга олиб таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб, хизмат қилишини хулоса қилдилар.

ТИИ матбуот хизмати

207000cookie-checkТошкент ислом институти жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини кузатдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: