islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий таълим муассасалари ҳафталик ўқув кунларини 5 ёки 6 кун бўлишини мустақил белгилайди

“Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (824-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.

2021 йил 1 январдан:

  • ОТМ ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
  • Таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади;
  • ОТМда ташкил этиладиган якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори(филиал директори) буйруғи билан тасдиқланади.

Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтказилади. Олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:

  • Профессор-ўқитувчилар ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;
  • Ўқитувчилар ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурларида ўқиши мумкин.
207420cookie-checkОлий таълим муассасалари ҳафталик ўқув кунларини 5 ёки 6 кун бўлишини мустақил белгилайди
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: