Қуръон карим оятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш ҳақида шунчалик кўп такрор келганки, ҳатто У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш Аллоҳ таолога итоат қилиш билан ёнма-ён зикр қилинади:
۞ قُلْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَٱلرَّسُولَ ۖ فَإِن تَوَلَّوْاْ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلْكَٰفِرِينَ ۞
“Аллоҳга ва Расулига итоат қилинг. Бас, агар ортга қайтсангиз, Аллоҳ албатта, кофирларга муҳаббат қилмас”
۞وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ ۞
“Аллоҳга ва Расулига итоат этинг. Шоядки, раҳм қилинсангиз”
۞يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ ۞
“Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан ишбошиларга итоат қилинг”
۞وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَاحْذَرُوا ۚ ۞
“Аллоҳга итоат қилинг ва Пайғамбарга итоат қилинг ва ҳазир бўлинг”
۞فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَصْلِحُوا ذَاتَ بَيْنِكُمْ ۖ وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ ۞
“Бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва ўз ораларингизни ислоҳ этинглар”
۞يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَا تَوَلَّوْا عَنْهُ وَأَنتُمْ تَسْمَعُونَ ۞
“Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилингиз ва эшитиб туриб, Ундан юз ўгириб кетмангиз”
۞وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ ۖ ۞
“Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир”
۞قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ ۖ فَإِن تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْهِ مَا حُمِّلَ وَعَلَيْكُم مَّا حُمِّلْتُمْ ۖ وَإِن تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا ۚ ۞
“Сен: “Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз”, деб айт”
۞ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَلَا تُبْطِلُوا أَعْمَالَكُمْ۞
“Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат этинг, Расулга бўйинсунинг ва амалларингизни ботил қилмангиз”
۞ فَأَقِيمُوا الصَّلاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ ۞
“Бас, намоз ўқингиз ва закот берингиз. Ва Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилингиз”
۞ وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ ۚ فَإِن تَوَلَّيْتُمْ فَإِنَّمَا عَلَىٰ رَسُولِنَا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ ۞
“Аллоҳга итоат ва Расулга итоат қилинг. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, Бизнинг Расулимизга (вазифа) очиқ-ойдин етказиш, холос”
Ушбу оятлар орқали Аллоҳ таоло умматга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишни фарз қилмоқда. Бундан бошқа оятларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш фазилати кўп бора зикр қилинган ҳамда Аллоҳ таолога итоат қилиш билан ёнма-ён келтирилган:
۞ وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَيُطِيعُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ ۚ أُولَٰئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ اللَّهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ۞
“Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрурлар, ёмонликдан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳим қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир”
۞ وَإِنْ تُطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ لَا يَلِتْكُمْ مِنْ أَعْمَالِكُمْ شَيْئًا ۚ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ ۞
“Ва агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, амалларингизда ҳеч нарса камаймас”
Шунингдек, Пайғамбарга итоат қилиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва У зотнинг умматларига хос ва чекланган эмас. Балки олдинги умматларга ҳам Пайғамбарларига итоат қилиш буюрилган эди. Бу ҳақда Қуръон карим шундай дейди:
۞ وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا لِيُطَاعَ بِإِذْنِ اللَّهِ ۞
“Қайси бир Пайғамбарни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз”
Пайғамбарлар (Уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин) Аллоҳнинг изни билан етказувчи этиб юборилганликлари ушбу оятда очиқ-ойдин маълум бўлмоқда. Демак, Пайғамбарга итоат қилиш, аслида, Аллоҳ таолонинг Ўзига итоат қилишдир.
۞ مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ ۞
“Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлур”
Қуръон каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш таъкидлангани ҳатто Аллоҳ таолога итоат қилиш билан ёнма-ён зикр қилингани айни пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатсизлик Аллоҳ таоло итоатсизлик демаклигидан умматни огоҳлантиради ҳамда итоат қилишда бўлгани каби ёнма-ён келтирилади:
۞وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُهِينٌ۞
“Ким Аллоҳ ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У зот уни абадий қолиш учун дўзахга киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир”
۞ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُبِينًا ۞
“Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди”
۞ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَإِنَّ لَهُ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۞
“Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига бўйсунмаса, унга жаҳаннам оташи бор, унда абадий қолажаклар”
۞ وَمَنْ يُشَاقِقِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَإِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ ۞
“Ким Аллоҳ ва Унинг Расулига қарши турса, бас, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир”
۞ أَلَمْ يَعْلَمُوا أَنَّهُ مَنْ يُحَادِدِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَأَنَّ لَهُ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدًا فِيهَا ذَلِكَ الْخِزْيُ الْعَظِيمُ ۞
“Улар кимки Аллоҳ ва Унинг Расулига хилоф қилса, албатта, унга жаҳаннам оташ бўлиб, унда абадий қолишини, ана шу катта шармандалик эканлигини билмасларми?!”
Шундай қилиб, Қуръон каримда итоат қилишнинг ижобий ва итоатсизликнинг салбий томонлари очиқ-ойдин айтиб ўтилган ҳамда ушбу оятларнинг ҳар бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш Аллоҳ таолога итоат қилиш билан кўпинча ёнма-ён, баъзида алоҳида зикр қилинган.
Шуниси эътиборга лойиқки, Қуръон каримда ҳар доим Аллоҳга итоат қилиш зикр қилинган бўлса, унда ҳамиша Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш ҳам бўлади. Қуръон каримнинг бирор ояти йўқки, унда Аллоҳ таолога итоат қилиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишсиз зикр қилинган бўлса. Яъни, Қуръон каримнинг қайси ўрнида Аллоҳ таолога итоат ҳақида оят бўлса, албатта унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат ҳам ёнма-ён зикр қилингандир. Бунга юқорида тиловат қилинган ояти карималар ёрқин мисол ва далил бўлади.
Қуръоннинг баъзи оятларида фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш ҳақида келиб, Аллоҳга итоат қилиш зикр қилинмаган:
۞ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ ۞
“Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилинсангиз”
۞ وَإِنْ تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا ۞
“Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз”
۞ يَوْمَئِذٍ يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَعَصَوُا الرَّسُولَ لَوْ تُسَوَّى بِهِمُ الْأَرْضُ ۞
“Куфр келтирганлар ва Расулга исён қилганлар ўша кунда ерга қоришиб кетишни истарлар”
۞ وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا ۞
“Ким ўзига ҳидоят равшан бўлгандан кейин Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонга қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!”
Аллоҳ таолога итоат қилишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилинмасдан туриб амалга ошириб бўлмаслиги сабабли, Қуръон каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишга жуда катта урғу ва эътибор берилмоқда. Аллоҳ таоло ҳар бир бандага якка-якка ҳолда: “Мен сендан иймон, намоз, рўза, закот, ва ҳаж ва ҳ.к.ларни қилишингни талаб қиламан”, деб хитоб қилиб ўтирмайди. Балки, Қуръон карим айтганидек, бу вазифани етказиш учун Ўзининг Пайғамбарларини инсониятга жўнатади:
۞ وَمَا كَانَ لِبَشَرٍ أَنْ يُكَلِّمَهُ اللَّهُ إِلَّا وَحْيًا أَوْ مِنْ وَرَاءِ حِجَابٍ أَوْ يُرْسِلَ رَسُولًا فَيُوحِيَ بِإِذْنِهِ مَا يَشَاءُ إِنَّهُ عَلِيٌّ حَكِيمٌ ۞
“Аллоҳнинг башар билан гаплашмоғи бўлмаган, магар ваҳий орқали, ёки парда ортидан ёҳуд элчи юборади ва ул У зотнинг изни билан хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У зот ўта олий ва ўта ҳикматлидир”
Аллоҳ таоло Ўз буйруқларини бандаларига фақат Пайғамбарлари орқали етказгани сабабли, Пайғамбарларга итоат қилмасдан туриб Аллоҳга итоат қилиш имкони бўлмайди. Шу сабабли, пайғамбар бирор нарсага даъват қилса ёки бирор нимани таъқиқласа, бу ишни ўзига хос бўлган хусусияти билан қилмайди, аксинча, Аллоҳнинг элчиси сифатида қилади. Аллоҳ таоло бандаларига: “Пайғамбарга итоат қилинглар”, деб очиқ-ойдин буйруқ берган пайтида, Пайғамбарга итоат қилиш, билвосита бўлса ҳам, аслида Аллоҳ таолога итоат қилиш демакдир. Ушбу ҳақиқат Қуръон каримда қуйидаги сўзлар билан аниқ ва равшан баён қилинган:
۞ ومَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ ۞
“Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлур”
Шундай қилиб, Қуръон каримнинг қайси оятида Пайғамбарга итоат қилишнинг ўзи зикр қилинган бўлса , ўша ўринда, айтилмаган бўлса ҳам, Аллоҳ таолога итоат қилиш тушунилади. Чунки, ҳеч бир пайғамбар Аллоҳ таолонинг ваҳийсини қабул қилмасдан туриб, ўзича бирон нарса айтолмайди:
۞ وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى ۞ إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى ۞
“У ҳаводан нутқ қилмас. У(Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас”
Шу нуқтаи назардан қараганда, Пайғамбарга итоат қилиш Аллоҳ таолога итоат қилишни англатади ва бирига ишора қилиш ҳамиша иккинчисини ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам, Қуръон каримнинг баъзи оятларида фақат Пайғамбарга итоат қилишга чекланган. Чунки, Аллоҳ таолога итоат қилишнинг бирдан-бир амалий йўли – Пайғамбарга итоат қилиш демакдир.
Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислом шариатида суннатнинг ҳужжатлиги” китобини
Инглиз тилидан ТИИ ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси