islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-41

Икки шайх бор саҳиҳни қамраб олмаганлар. Ҳадисдан саҳиҳ бўлганларининг барчасини ривоят қилишни лозим тутмаганлар

Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Жомеъ китобимга фақат саҳиҳ бўлган ҳадисларни киритдим ҳамда китобим узайиб кетишидан хавф қилиб саҳиҳлардан бир қанчасини тарк қилдим” .

Муслим раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Менинг наздимдаги саҳиҳларнинг ҳаммасини шу китобга қўймаганман. Балки саҳиҳлигига уламолар ижмо қилганларинигина киритганман. Бу билан ўзининг наздида шу ҳадисларда ижмо қилинган саҳиҳнинг шартларини топган бўлсалар, шуни киритганман, демоқчилар. Лекин баъзиларнинг наздида ушбу китобнинг айрим ҳадисларида саҳиҳлик шартлари топилмаган” .

Булқиний раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Имом Муслим уламолар ижмо қилган деганидан тўртта кишининг ижмосини ирода қилган. Улар: Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Маъийн, Усмон ибн Абу Шайба, Саъийд ибн Мансур Хуросонийлардир” .

Аллома Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “(Имом Муслимнинг уламолар ижмо қилган ҳадисларни киритдим, деганидан) мурод ровийлари сиқа дейилишида ихтилоф қилинмаган ҳадисларни эмас, балки ҳадиснинг матни ва иснодида сиқалар ихтилоф қилмаган ҳадислардир. Далили шуки, имом Муслимдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган إذا قرأ فأنصتوا – “Агар қироат қилса, жим туринглар” , деган ҳадис саҳиҳми, деб сўрашганида, у киши “Менинг наздимда саҳиҳ”, деган. Бўлмасам, нима учун бу китобга киритмадингиз, дейишганида, “Бу менинг наздимда саҳиҳ бўлган ҳар бир нарсани шу китобга киритганман, деганимас”, деб жавоб берган” .

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёсов

209260cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-41

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: