islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Абу Ҳанифанинг қабри қаерда?

❓Cавол: Мазҳаб бошимиз имом Аъзам р.а.нинг ҳаётлари ҳақида ўқиб ўргандим. Лекин у зотнинг қабрлари қаерда жойлашгани ёзилмаган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансур даврида 150 ҳижрий – 767 мелодий йилда Ироқнинг Бағдод шаҳрида вафот этганлар. У зот Бағдоднинг шимол томонига дафн қилиндилар. У киши дафн қилинган жой кейинчалик мақбаратул Хайзарон деб аталиб кетди. Бу ном халифа Маҳдийнинг хотини, Ал-ҳодий ва Хорун ар-Рашиднинг онаси Ал-Хайзарон бинти Атонинг номи билан боғлиқ. Бу аёл қабристонга 173 ҳ. — 789 м.йилда дафн қилинганлар.
375 ҳ. – 986 м.йилда Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг қабрлари ёнида бир масжид қурилади ва унинг ёнида катта мадраса ҳам бунёд этилади.
459 ҳ. – 1066 м.йилда қабр ёнида бир саҳна ва қабр устига баланд оқ қубба қурилади. Ўша саҳна атрофидаги маҳаллани Имом Абу Ҳанифа маҳалласи деб аталган.
941ҳ. – 1534 м.йилда Имом Аъзамнинг қабрларини Усмоний халифа Султон Сулаймон Қонуний зиёрат қилади ва вайрон бўлган мақбара, қубба, масжид ва мадрасани қайта тиклайди. Бу жойни ҳимоя қилиш учун қалъа тиклатиб 150 та соқчи қўяди.
1170 ҳ. – 1757 м.йилда Мамлуклар подшоҳи Сулаймон пошо бу жойларни яна янгидан бино қилдирди.
1424 ҳ. – 2003 м.йилда Аъзамия маҳалласида ҳарбий амалиётлар жараёнида мақбара атрофига зарар етди. Ерлик аҳоли уни имкон борича тиклаб, ҳимоя қилишга ҳаракат қилдилар. Аллоҳ таоло Имом Абу Ҳанифа Имом Аъзамни раҳмат қилсин, омин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

209590cookie-checkИмом Абу Ҳанифанинг қабри қаерда?
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: