islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Вақф фонди 9 нафар Олий маъҳад талабасининг контракт пулини тўлаб берди

Аввал хабар берганимиздек, Вақф фонди 14 январь куни 20 нафар талабанинг контракт пулини тўлаб бериш бўйича хайрия акциясини эълон қилган эди.

Мана орадан қисқа вақт ўтиб, 8 кун деганда ушбу акция якунланди. 20 январь куни 1-босқичда Фахриддун ар-Розий мадрасасининг 5 нафар талабаси, 2-босқичда Саййид Муҳйиддин Махдум мадрасасининг 5 нафар талабаси ва бугун, 25 январь куни Тошкент ислом институтининг 9 нафар ва Мир Араб Олий мадрасасининг 1 нафар талабасининг контракт пуллари тўлаб берилди.

“Илмга кўмак” акциясини якунлаш учун Вақф фонди раиси Яҳё домла Абдураҳмонов ва ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров иштирокида талабаларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Вақф фонди раиси Я.Абдураҳмонов, Сапашов Ардашер Атабаевич, Абдимуратов Юсуп Рашидович, Байджанов Абдурашид Махсетович, Аметниязов Нурмухаммед Кадирбаевич, Мухамматдинов, Асаматдин Тажетдин улы, Шамуратов Омирзак Шамуратович, Абдреймов Нурбол Еркин улы, Смамутов Кайратдин Сейтмуратович, Советбаев Султан Советбаевичдан иборат Тошкент ислом институтининг 9 нафар талабасига контракт сўммаси кўрсатилган сертификатларни топширди.

“Илмга кўмак” акциясининг мақсади

Ушбу акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ва ўқувчиларнинг таълим олиши учун шартнома тўловларини ўтказиб бериш ҳамда диний таълим муассасаларидаги ўқитувчи ва ўқувчиларни моддий рағбатлантириш учун ташкил этилган.

Толиби илмларга нафақа бериб туриш ҳам ризқ зиёда бўлишига сабаб бўларкан. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мана бу ҳадис бунга далил бўлади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида икки ака-ука бор эди. Улардан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келар, иккинчиси эса касб-кор қилар эди. (Яъни, бирлари ўзини илмга бағишлаган, иккинчилари тирикчилик билан банд бўларди). Тирикчилик билан шуғулланувчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга биродари устидан шикоят қилиб: «Ё Расулуллоҳ, у (рўзғорга) ҳеч нарса сарфламайди», деди. Шунда у зот: «Балки, сенга у сабабли ризқ берилаётгандир», дедилар». (Термизий ривоят қилган).

Эслатиб ўтамиз, мазкур “Илмга кўмак” акцияси доирасида Тошкент ислом институтининг  9 нафар талабаси учун – 58 777 378 сўм, Мир Араб Олий мадрасасининг 1 нафар талабаси учун – 4 026 610 сўм; Саййид Муҳйиддин Махдум мадрасасининг 5 нафар талабаси учун – 19 678 225 сўм; Фахруддин Розий мадрасасининг 5 нафар талабаси учун – 19 078 225 сўм, жами 101 560 438 сўм миқдордаги маблағ саховатпеша ҳамюртларимиз томонидан йиғилиб, илми толиблар тўлов-шартномасига ўтказиб берилди.

Қуръони каримда айтиланидек, “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик…” экан, Вақф фондининг ушбу “Илмга кўмак” акцияси илм аҳлини қўллаб қувватловчиларнинг хайриялари сабаб яна давом этади ва тушган маблағлар диний таълим муассасалари талабаларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.

Хайрия қилиш учун:

Ҳисоб рақам: 20212000900881753008

МФО: 00837 СТИР: 207276595

“АТИБ Ипотека банк” Юнусобод филиали

Боғланиш учун:  +998-78-150-64-37

PAYME орқали пул ўтказиш

Илмга кўмак беринг, улкан савобдан бебаҳра қолманг!

Аллоҳ молингиз ва оилангизга барака берсин!

ТИИ Матбуот хизмати

212820cookie-checkВақф фонди 9 нафар Олий маъҳад талабасининг контракт пулини тўлаб берди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: