Саноат инқилобидан бери бутун дунё бўйлаб термометр кўрсаткичлари ўсиб бормоқда ва унинг асосий сабабчиси сифатида табиатга инсон фаолиятининг аралашуви ва баъзи табиий ўзгаришлар кўрсатилса-да, бунга асосан одамлар масъул деган далиллар устунлик қилмоқда.
НАСА космик тадқиқотлар бўйича Годдард институти (ГИСС) олимлари томонидан олиб борилаётган доимий ҳарорат таҳлилига кўра, 1880 йилдан бери Ердаги ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 1 даражадан (Фарангейтдан 2 ° гача) ошган. Иссиқликнинг учдан икки қисми 1975 йилдан бери, ҳар ўн йилликда тахминан 0,15-0,20 ° С га исиб борган.
Аммо, биз нима учун ҳароратнинг бир даражага ортиши ҳақида қайғуришимиз керак? Ахир, биз яшайдиган жойда ҳар куни ҳарорат кун сайин ҳар хил даражага ўзгариб турса!?
Ҳароратнинг глобал рекорди бутун сайёрамиз бўйлаб кузатиладиган ўртача кўрсаткич билан белгиланади. Маҳаллий вақт билан атрофимиздаги ҳароратни прогноз қилиш учун циклли ҳодисалар (кеча-кундуз, ёз-қиш) ва шамол ва ёғингарчиликнинг тахминий шакллари туфайли сезиларли даражада ўзгариши мумкин. Аммо глобал ҳарорат асосан сайёрамизнинг Қуёшдан қанча энергия олишига ва унинг космосга қайтишига боғлиқ – бу жуда оз ўзгарувчан миқдор билан ўлчанади. Ер томонидан тарқаладиган энергия миқдори атмосферанинг кимёвий таркибига, хусусан, иссиқликни ушлаб турадиган иссиқлик газлари миқдорига боғлиқ.
Дунё ҳарорати 1880 йилдан 2020 йилгача ўтган 140 йил давр давомида қандай ўзгарди?
Бир даражали глобал ўзгариш муҳим аҳамиятга эга, чунки у бутун океанларни, атмосферани ва Ерни қиздириш учун катта миқдордаги иссиқликни талаб қилади. Фаразларга кўра, Ерни Кичик Музлик даврига айлантириш учун ҳароратнинг бир-икки даража пасайиши кифоя деб қаралади. Мисол учун, 20000 йил олдин ҳароратнинг беш даража пасайиши Шимолий Американинг катта қисмини баланд муз массаси остига кўмиши учун етарли деб ҳисобланган.
Юқоридаги хариталарда абсолют ҳарорат эмас, балки ҳарорат аномалиялари ёки ўзгаришлар кўрсатилган. Уларда дунёнинг турли минтақалари 1951-1980 йиллардаги асосий давр билан таққослаганда қанча исиб ёки совиганлиги тасвирланган. (Ўша даврдаги глобал ўртача ҳаво ҳарорати 14 ° C (57 ° Ф) деб тахмин қилинган, ноаниқлик бир неча ўндан бир даражага тенг). Бошқача қилиб айтганда, хариталар 1951-1980 йилларда ушбу минтақа учун иссиқлик ёки совуқлик нормаларини кўрсатган.
Ҳароратнинг глобал исиб бориши 1880 йил атрофида бошланади, чунки кузатув ва тадқиқотлар шу вақтгача сайёрани етарли даражада қамраб олмаган. 1951-1980 йиллар асосан АҚШ миллий об-ҳаво хизмати “нормал” ёки ўртача ҳароратни аниқлаш учун ишлаган. ГИСС ҳароратни таҳлил қилиш ҳаракати 1980 йилда бошланган.
Қуйидаги синиқ чизиқлар 1880 йилдан 2020 йилгача NASA, NOAA, the Berkeley Earth, the Met Office Hadley Centre ва the Cowtan and Way таҳлиллари қайд этган йиллик ҳарорат аномалиялари кўрсатилган. Йилдан-йилга кичик фарқлар мавжуд бўлса-да, барча бешта чизиқ бир-бири билан ҳамоҳанг кўрсатгичларни қайд этмоқда. Барчаси сўнгги бир неча ўн йилликлар ичида иқлимнинг тез исиб кетиши ва охирги ўн йилликни энг иссиқ ҳароратини кўрсатмоқда.
1880-2020 йил оралиғида дунё бўйлаб ҳароратнинг ошиши. Йиллик ҳарорат аномолияси
НАСА ҳарорат таҳлиллари 20000 дан ортиқ об-ҳаво станцияларининг сирт ҳарорати ўлчовлари, денгиз сатҳидаги ҳароратни кема асосида кузатиш ва Антарктика тадқиқот станцияларининг ҳарорат ўлчовларини ўз ичига олади. Ушбу жойлардаги ўлчовлар алгоритм ёрдамида таҳлил қилинади, улар бутун дунё бўйлаб ҳарорат станцияларининг масофасини ва шаҳар иссиқлик ороллари таъсирини ҳисобга олиб, хулосаларни ўзгартириши мумкин. Ушбу ҳисоб-китоблар 1951 йилдан 1980 йилгача бўлган даврда глобал ўртача ҳарорат ўзгаришини келтириб чиқаради.
Мақсад, ГИСС олимларининг фикрига кўра, атмосфера карбонат ангидридига, аерозолларга ва қуёш фаоллигининг ўзгаришига жавобан глобал иқлим ўзгариши башоратлари билан таққосланадиган ҳарорат ўзгаришини тахмин қилинади.
Хариталарда кўрсатилгандек, глобал исиш ҳар доим ҳамма жойда ҳарорат бир даражага кўтарилишини англатмайди. Маълум бир йил ёки ўн йил ичида ҳарорат бир минтақада 5 даражага кўтарилиб, бошқасида 2 даражага пасайиши мумкин. Бир минтақада жуда совуқ қишлар, ёз эса жуда илиқ бўлиши мумкин. Ёки бир минтақадаги қиш дунёнинг бошқа қисмида жуда илиқ ўтиши мумкин. Одатда, исиш қуруқликда океанларга қараганда юқорироқдир, чунки сув иссиқликни сўриб олиш ва чиқаришда секинроқ “ҳаракат қилади”. Исиш маълум бир ер массалари ва океан ҳавзаларида ҳам сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.
Келажакада ҳарорат қандай бўлади?
2020 дан 2024 йилгача бўлган давр бутун дунё миқёсида кузатилган энг иссиқ беш йиллик давр бўлиши хавфи бор, деб хабар беради Sky News телеканали Британия Метеорологик хизматининг маълумотларига таяниб. Таъкидланишича, исиш авваламбор Европа, Осиёнинг шимолий минтақаларига, Шимолий Америка, шунингдек Шимолий Атлантикага таъсир қилади.
Бугунги кунда шимолий яримшардаги музлар шиддат билан эришда давом этмоқда. Аммо, руни ҳеч ким тўхтата олмаяпти.
Агар барча музликлар эриб кетса, денгиз суви ўртача 65 метрга қадар кўтарилади. Бу эса денгиз сатҳига яқин қуруқликларнинг сувга ғарқ бўлишини англатади.
Ҳисоб-киттобга кўра, музликлар эриши энг катта таъсир кўрсатадиган мамлакатлардан бири бу Англиядир. Ҳаритада Лондон ва Дублиннинг баъзи жойлари сув остида қолгани кўрсатилган.
Дунёда ҳар йили тахминан 410 миллион одам метеорологик офатлардан азият чекаётгани, 7 минг 600 киши ҳаётдан кўз юмгани ва табиий офатларнинг 6 фоизи ўлимга, 16 фоизи эса жароҳатларга сабаб бўлганини таъкидлади.
«Бу офатларга, аслида, ўзимиз сабабчимиз. Карбонат ангидрид «иссиқхона эффекти»ни келтириб чиқармоқда. Карбонат ангидрид ортишига эса ортиқча энергия истеъмоли, транспорт сабаб бўлмоқда. Бугун дунё бўйлаб миллионлаб транспорт воситалари ҳаракатланмоқда, миллионлаб уйлар иситилмоқда. Энг ёмони, инсонларнинг истеъмол маданияти бузилди. Илгари бир нечта кийим билан кифояланардик, энди эса жавонлар либосларимиз учун торлик қилиб қоляпти. Биргина костюмнинг ўзи тахминан 17 тонна сувдан иборат», дейди олимлар.
Айни пайтда кўплаб иқлимшунос мутахассислар агар қисқа вақт ичида дунё ҳарорати 2 С° (3,6° F) дан ошиб кетса, катта ижтимоий, иқтисодий ва экологик фалокатлар рўй беради, деган фикрни илгари суришмоқда. Бу эса инсониятни жиддий хавф кутиб турганини, табиат билан боғлиқ ҳар қандай масалада ўйлаб қадам босиш лозимлигини англатади.
“Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг…” (Аъроф, 56-оят), дея бандаларини огоҳлантирган Яратгувчи Аллоҳ, “Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликда-ю денгизда фасод зоҳир бўлди (Рум, 41-оят) деган.
“Шоядки, қайтсак”!
Тошкент ислом институти Ижтимоий фанлар
кафедраси катта ўқитувчиси Т.Азимов тайёрлади