Гўзал хулқ деганда ҳар ким ўзининг тасаввуридаги нарсани тушунади. Лекин бу борадаги энг афзал меъёр Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламинг сўзларига мувофиқ келганидир. Зеро, у киши фақат ҳақни айтардилар.
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ وَأَقْرَبِكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ القِيَامَةِ أَحَاسِنَكُمْ أَخْلاقًا، وَإِنَّ أَبْغَضَكُمْ إِلَيَّ وَأَبْعَدَكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ القِيَامَةِ الثَّرْثَارُونَ وَالمُتَشَدِّقُونَ وَالمُتَفَيْهِقُونَ”. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، قَدْ عَلِمْنَا الثَّرْثَارُونَ وَالمُتَشَدِّقُونَ، فَمَا المُتَفَيْهِقُونَ؟ قَالَ: “المُتَكَبِّرُونَ.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга суюклироғингиз ва Қиёмат куни ўтирадиган жойи яқинроғингиз хулқи яхшиларингиздир. Менга ёқимсиз ва Қиёмат куни ўтирадиган жойи узоқроғингиз эса сергап, мақтанчоқ ва мутафайҳиқ бўлганларингиздир”, дедилар. Саҳобалар: “Эй Росулуллоҳ, сергап ва мақтанчоқларни билдик. Мутафайқиҳлар ким?” – деб сўрашганди, у киши “Мутакаббирлар”, деб айтдилар”. Термизий (2018).
Ушбу ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал хулқли кишиларда учрамайдиган учта ярамас сифатни зикр қилдилар. Буларнинг биринчиси эса сергаплик – кўп гапиришдир. Кўп гапирган киши кўп хато қилиши ҳам шубҳасиз. Шунинг учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Кимнинг гапи кўпайса, хатоси-да кўпайибди”, деганлар. Табаа тобеинлардан бўлган Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мўминнинг гапи оз, амали кўп бўлади. Мунофиқнинг эса гапи кўп, амали кам бўлади”.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَاليَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гапни гапирсин, ёки жим турсин”, дедилар”. Бухорий (6475), Муслим (47/78).
Бу суннатга амал қилиш – кам ва фақат фойдали гапнигина гапириш бизнинг замонда нодир ҳолатга айланди… Эркак киши оч қолганидагина овқат ейиши, уйқуси ғолиб бўлгандагина ухлаши, эҳтиёж бўлсагина гапириши, бирор фойда бўлсагина одамларга аралашиши керак. Ким кўп еса, қалби қотиб, бағритош бўлади ва ибодат қилиш баданига оғир келиб қолади. Кўп еган одам серуйқу, сергап бўлиб қолади. Мўъмин киши серуйқу, сергап бўлиб қолса, унинг иродаси ҳақиқий эмас, юзаки бўлиб қолади.
Ҳадисда шундай дейилган: «Одам боласига қаддини тутадиган даражада таом кифоядир. Агар бунинг иложи бўлмаса, қориннинг учдан бири овқат, учдан бири ичимлик, учдан бири эса нафас учун бўлсин».
Аллоҳ таоло айтади:
لا خَيْرَ فِي كَثِيرٍ مِنْ نَجْوَاهُمْ إِلَّا مَنْ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوْ مَعْرُوفٍ أَوْ إِصْلَاحٍ بَيْنَ النَّاسِ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَٰلِكَ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللَّهِ فَسَوْفَ نُؤْتِيهِ أَجْرًا عَظِيمًا
114. Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз..
(Нисо сураси 114-оят).
Эркак кишилар чойхоналарда гап гаштак, синфдош, курсдош, ҳожи оши каби маросимларда ҳар бири учун тахминан беш-олти соатлаб гурунглашиб (аслида 1-2 соат бўлса майли) ёки кўчаларда, масжид қоровулхонасида на дунё ва охират учун фойдасиз гаплар билан суҳбатлашиши жуда ҳам ёмон одатлар қаторига кирди. Кошки эди юқоридаги оятга амал қилиб садақага буюриб, яхшиликка ва одамлар орасини ислоҳига бир-бирларини буюришса қанийди. Бу сабабли миллат юксалишига ҳиссадор бўлинарди. Ҳар бир шунақа ўтиришга 5-6 соатлаб умри кетса, бир йилда бир ой умри ҳазон бўлади. Чунки, чойхонада ишловчи официант ва хизматчию, қоровулларгача фақат зарар келтирадилар. Чунки бу инсонларни ҳолатини мулоҳаза қилишга ҳам ақл, фаросатли бўлинса кифоя.
Баъзи бир кишилар ижтимоий тармоқларда соҳа мутахасиси бўлмаса ҳам ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, тиббий ва диний масалалар бўйича ўз ақлий тушунчаси билан тавсия ёки фикр билдириши билан вайсаб маҳмадоналик қилиб жамият учун улкан зарар келтирадилар. Ва бефойда гаплари учун ҳам гуноҳкор бўлмоқдалар. Чунки айниқса эркак киши ҳар бир сўзини илмий асосида сўзлашга аҳамият беради. Бундай умрни гаплашиб ўтказиш оқил мўъмин учун муносиб эмас.
Акула боласини аквариумда боқсангиз, у бор-йўғи 20 смгача, лекин агар у океанда бўлса-чи, узунлиги 2,5 метр ва ундан кўпроққа етар экан. Акулалар бу жихатлари билан одамларга ўхшашар экан: одам боласининг атрофида нуқул майда гап, калта ўй, савияси паст одамлар бўлса, муҳит ҳам шунга яраша бўлади ва у ҳам ўсмайди, майдалашиб бораверади. Демак, савиясизлашиб, майдалашиб кетишни истамайдиганлар, ўз “океан”ларини топишлари лозим. Фарзанду- набираларга аслида энг намунали шахс бўлишга харакат қилиш керак.
Энг ачинарли ҳолатлардан бири қайноталар келинлари билан гап айтишиб майдагаплик қилишларига гувоҳ бўлинмоқда. Афсуски олдинги қайноталар келинлари билан гап айтишиш у ёқда турсин оддий ҳам қайноналари орқали насиҳатни етказишган шу орқали виқор ва ҳайбатли бўлишган. Ҳар бир инсон яхшилар қандай бўлишган деган саволни ўзига бериш керак.
Солиҳларнинг ахлоқи қандай бўлган?
Ҳорун ар-Рашид Имом аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга маълум муддат ҳамсуҳбат бўлиш бахтига муяссар бўлган бир кишидан Абу Ҳанифани васфлаб беришини сўради. У киши шундай жавоб берди: “Абу Ҳанифа Аллоҳ белгилаган шаръий ҳудудларни қаттиқ муҳофаза қилувчи, кам гапириб кўп тафаккур қиладиган киши эди. Вақтини зое қиладиган ва сергап одамлардан эмасди. Ўзгаларнинг айби билан шуғулланишни тарк қилиб, ўз нафси ва камчиликлари билан машғул бўлган ҳолда дини ва обрўсини саломат сақларди. Бирор кимсани ёмонлик билан зикр қилмасди”. Бу сўзларни эшитган Ҳорун ар-Рашид: “Аллоҳга қасамки, солиҳларнинг ахлоқи мана шундай бўлади”, деди.
Эркакларнинг соатлаб телефонда гаплашиши энг ачинарли ҳолатлардан бири бўлиб қолди. Эркак киши умрининг ҳар бир фойдасиз ўтказган лаҳзаларидан сўралиши аниқ эканлигини билмоғи лозим. Ҳатто телефонда безарар мавзулар ҳақида гаплашилса ҳам, у нафақат вақтга, балки чўнтакка ҳам зарар ҳисобланади. Шунингдек, телефондаги узундан узоқ суҳбатлар жамоат жойларида кимлар биландир баланд овозда суҳбатлашиш бошқалар ҳаққини поймол қилиш саналади. Бежизга Аллоҳ таоло Луқмон сурасида ўзи буюрмаганки: Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир». (Яъни, юришинг ўртача ва мақсадли бўлсин. Бекорчи сохта ҳаракатлар билан куч-қувватни исроф қилиб, кибру ҳаво билан ҳам юрма, жуда лапашанг бўлиб, судралма ҳам эшак бекордан-бекорга бор овози билан ҳанграб туради. Ҳеч бир сабабсиз баланд кўтарилган овознинг эшакникига ўхшатилишининг ўзи етарли. Оятда бу овоз энг ёмон эканлиги ҳам таъкидланмоқда.)
Айниқса пешқадам киши ўз ахлоқи билан намуна бўлиб, жамоат жойларидаги одамларнинг ҳам борлигини бефаросат бўлмасдан нисбатан бефарқ эмаслигини сездириб ҳурмат билан туриши лозим. Айниқса, одамлар ухлаган вақтида безовта қилмасдан паст овозда ҳеч ким йўқ жойларда зарур гапларни қисқа ва лўнда суҳбатлашиш ота-онасини гўзал тарбиячи эканлигини кўрсатиб беришидир. Бу жамият ўртасида ўзаро меҳр-муҳаббатнинг мустаҳкамланиши ва кучайишига замин яратади.
Беҳуда сўзлардан кечолган кишининг Исломи нақадар гўзал! Аслида, аҳамиятсиз гап билан зарур гапнинг чегараси ҳам мана шу.
Беҳуда гаплардан қутулишнинг чораси – ўлимни олдингда билиш! Ҳали ҳар бир сўзинг учун ҳисоб берасан. Нафаслар сармоянгдир. Тилинг шундай тузоқки, у билан «ҳури ийн»ни овлашинг мумкин. Буни унутиш очиқ-ойдин зиёндир.
Беҳуда гапнинг зарари ҳақида билиш лозим бўлгани мана шу. Энди ундан сақланиш учун қилинадиган амалга келсак, бу – узлат ёки оғизга тош солиб юриш, бекорчи гапларни тарк қилишга кўникиш учун вақтинча баъзи зарур гаплардан ҳам тийилиш, токи нафс сукутга ўргансин! Шундай машаққатларсиз камгаплик табиатини ҳосил қилиш амри маҳол…
ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман
“Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон.