islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Масжидул Ҳаром 7,5 миллион мусулмонни қабул қилди

Ўтган йилнинг сўнгги тўрт ойида Маккадаги Масжидул Ҳаромда 7,5 миллионга яқин одам умра ибодатини адо қилди.

Икки муқаддас масжид Бош бошқармасининг билдиришича, Covid-19 пандемияси туфайли хизматлар қайта бошланган сана, 4 октябрь кунидан 30 январгача 1,9 миллион киши умра қилган ва 5,5 миллион киши масжидда намоз ўқиган.

Бошқарманинг кадрлар билан ишлаш департаменти директори Усама Хужайлийнинг айтишича, расмийлар зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширган.

1 ноябрдан чекловларни олиб ташлашнинг учинчи босқичи бошланганда, Каъба атрофида кексалар ва ногиронлар учун қўшимча йўлаклар ташаккил этилган. Ушбу қаторларнинг бирининг узунлиги 155 метрни ташкил қилади, 45 та ногиронлар коляскасини сиғдиради ва 10-15 минут ичида Каъбани айланиб тавоф қилиши мумкин. Каъбага энг яқин бўлган иккинчи йўл 145 метр узунликда ва 50 кишига мўлжалланган ва ногиронлар аравачасига муҳтож бўлмаган кекса одамларга мўлжалланган.

ТИИ Матбуот  хизмати

215980cookie-checkМасжидул Ҳаром 7,5 миллион мусулмонни қабул қилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: