islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётига бағишланган Ислом цивилизацияси музейи очилди (+ Видео)

Бир неча кун олдин Мадинада Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ҳаётига бағишланган Халқаро кўргазма ва Ислом цивилизацияси музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳа, Мусулмонлар Дунёси Лигаси (МДЛ) томонидан амалга оширилди ва ушбу музей ташкилот ҳомийлигида очилган дунёдаги Ислом музейларининг биринчисидир.

Мадинадаги Пайғамбар ﷺ масжиди ёнида жойлашган музей 24 соат давомида ишлайди ва Ислом олами тарихи ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётига бағишланган.

МДЛ баёнотида, “Исломдаги меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат, инсонпарварлик ва бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш” мақсадида ушбу музей ташкил этилганини таъкидланди.

Кўргазмада ўнлаб расмлар ва интерактив тасвирлар намойиш этилмоқда. Айни пайтда ташриф буюрувчилар учун етти: араб, инглиз, испан, урду, француз, турк ва индонезия тилларидаги маълумотлар тақдим қилинади. Шунингдек, музейда 4DX кинотеатри мавжуд бўлиб, унда Пайғамбар алайҳиссалом ҳаёти ҳақида бир қатор фильмлар намойиш этилади.

Кўргазманинг 25 та павилонидан бири аёлларнинг Ислом тарихидаги қадр-қимматига бағишланган бўлиб, Исломнинг дастлабки даврида саҳобияларнинг рисолатни тарқатишдаги роли, шунингдек ҳозирги пайтда аёлларнинг ҳаётдаги ўрнини намойиш этади.

Бошқа бир павилонда 3D, виртуал ва кенгайтирилган реаллик технологиялари ёрдамида Пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий буюмлари, жумладан уй жиҳозлари, кийимлари, поябзаллари ва соч тароқларининг тикланган моделлари кўрсатилиб тавсифланади.

Кўргазмада, шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан кўчиб келганидан кейин У зотнинг номидан тузилган Мадина Конституцияси намойиш этилади. Унда, ўша даврда турли халқларнинг тинч-тотув яшашлари учун тартиб ва шарт-шароитлар белгилаб берилган.

Павилионлардан яна бири Аллоҳнинг 99 исмига бағишланган бўлиб, унда ҳар бир исмга изоҳ берилган. Худди шу павилонда космосга бағишланган ва турли хил астрономик объектларнинг аҳамиятини тушунтирадиган экспонатлар, шунингдек Ер географиясига бағишланган павилионда Аллоҳнинг гўзал яратиғи бўлмиш сайёра ва атроф-муҳитни муносиб сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлайдиган экспонатлар мавжуд.

ТИИ Матбуот хизмати

216640cookie-checkМуҳаммад алайҳиссалом ҳаётига бағишланган Ислом цивилизацияси музейи очилди (+ Видео)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: