islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мисрда минораси 140 метр бўлган улкан масжид қурилади

Миср ҳукумати пойтахтда дунёдаги энг катта масжидни қуришни режалаштирмоқда. Миср президентининг матбуот котиби Бассам Ради шу ҳафта Facebookда янги лойиҳа ҳақида эълон қилди.

“Миср пойтахтдаги янги масжид дунёдаги энг катта масжидлардан бири бўлади. Унинг минораси 140 метр баландликка етади. Унда бир қатор функционал шароитларга мослашган хоналар, тадбирлар зали, эркаклар, аёллар ва болалар учун Қуръон ўқиш хоналари мавжуд. Шунингдек, тўхташ жойи ва 3000 автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ бўлади», – деди Миср ҳукумати вакили.

Мисрнинг дунёдаги энг катта масжидни қуриш режаси ижтимоий тармоқларда келишмовчиликларга, баҳсларга сабаб бўлди. Интернетда, кўпчилик, Мисрда Covid-19 касаллиги чўққига чиққани сабабли касалхоналарда одамлар сони ортиб бораётган бир пайтда ушбу лойиҳани амалга ошириш давлат пулларини исроф қилиш, деб аташди.

Айни пайтда кўплаб фойдаланувчилар ушбу лойиҳани Мисрнинг буюклигини кўрсатишини айтиб, уни маъқуллаб изоҳ ёзишмоқда: «Бу ажойиб меъморчилик асари бўлади. Қодир Аллоҳ Мисрни ва унинг халқини барча ёмонликлардан асрасин”.

ТИИ Матбуот хизмати

217930cookie-checkМисрда минораси 140 метр бўлган улкан масжид қурилади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: