islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Расмийларнинг маълум қилишича, Мадинадаги Пайғамбар ﷺ масжидида ёши катта инсонларни ҳимоя қилиш ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида вирусга қарши чоралар кучайтирилди.

Махсус гуруҳлар одамларнинг соғлиғига таъсир қилмайдиган экологик тоза дезинфекцияловчи ва ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда намоз ўқиладиган жой ҳамда майдонлар пол ва гиламларини туну кун дезинфекция қиладилар.

Таҳоратхоналарда дезинфекциялаш кунига 10 марта амалга оширилади. Бундан ташқари, Замзам сувининг катта идишлари масжиддан олиб ташланди ва ўрнига кичик пластмасса идишлар қўйилган.

Масжиди Набавий ҳудудида ишлайдиган барча ходимлар шахсий гигиеник ҳимоя чораларига қатъиян амал қиладилар.

ТИИ Матбуот хизмати

217960cookie-checkПайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: