Мутахассисларнинг хорижда таълим олишини ташкил этиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади
“Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6168-сон, 11.02.2021 й.) қабул қилинди.
➡️ Фармонга мувофиқ, “Эл-юрт умиди” жамғармасининг қўшимча вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.
☑️ Шунга кўра, мутахассисларни излаб топиш, танлаш ва уларнинг хорижда таълим олишини ташкил этиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.
🔰 Бунда:
➖ очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари Жамғарманинг асосий таълим дастурлари ҳисобланади;
➖Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга оширилади;
➖ Жамғарма томонидан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича стажировкадан ўтиш дастурлари ташкил этилади.
✅ Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларнинг очиқ саралаш танлови қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
👉 давлат ва жамият бошқаруви;
👉 қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси;
👉 таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари;
👉 иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари.
🎓 Жамғарма 2021 йилда очиқ стипендия танловлари асосида ёшларнинг нуфузли хорижий мамлакатларда бакалавриат дастури бўйича таълим олиши учун 100 та ўрин, магистратура ва докторантурада ўқиш учун аввалги йилларга нисбатан ўртача 5 баробар кўп ўрин ажратади.