islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илмий ишларни ўзгаларга сотиш жоизми?

❓Cавол: Ўзим ёзган ё тайёрлаган ижодий ишларни (мақола, очерк, шеър, ҳикоя, диплом иши) харидор бўлган одамга сотсам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Киши ўзи тайёрлаган моддий ва маънавий нарсаларни хоҳлагандай ишлатиши мумкин. Лекин бошқанинг ижодий ишини сотиб олиб, ўзини муаллиф қилиб кўрсатишда ёлғон ва алдов бор. Айниқса, сотиб олинган ўзгаларнинг илмий ишлари ортидан бирор шаҳодат (диплом), илмий унвонга эга бўладиган ва моддий манфаат кўрадиган бўлса, бунинг гуноҳи ҳам, зарари ҳам  бошқалариникидан каттароқ бўлади.
Динимизда гуноҳга ёрдам бериш йўқ, шунинг учун ундай кишиларга ижодий ишларни сотиш дуруст эмас.
Исломда  ўзи қилмаган ишни қилдим дейиш ва йўқ сифатлари билан мақтаниш ман қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

لَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَفْرَحُونَ بِمَا أَتَوْا وَيُحِبُّونَ أَنْ يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا فَلَا تَحْسَبَنَّهُمْ بِمَفَازَةٍ مِنَ الْعَذَابِ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

яъни: “Ўз қилмишлари билан мағрурланадиган, қилмаган (яхши) ишлари учун мақталишни севадиганлар азобдан халос бўладилар деб, ҳисобламанг, асло! Уларга (охиратда) аламли азоб (бордир)” (Оли Имрон сураси 188-оят).
Ўзгаларни алдашнинг оқибати ҳақида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

مَنْ حَمَلَ عَلَيْنَا السِّلاَحَ فَلَيْسَ مِنَّا ، وَمَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا  (رواه الامام مسلم).

яъни: “Ким бизга қарши қурол кўтарса ва ким бизни алдаса, биздан эмас” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

222220cookie-checkИлмий ишларни ўзгаларга сотиш жоизми?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: