Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман
Аллоҳ таоло бизларга рамазони шариф ойида рўза тўтишни фарз айлади. Шу сабаб бизлар фарзни қандай шаклда адо этишни илмлари ва тақволари ила безалиб бутун дунёга дарс берган олимларимиздан ўргансак мақсадга муофиқ бўлади.
Парвардигор жамолини кўриш ва Раййон эшигидан кириб, абадий жаннатга мушарраф бўлиш ҳар бир банданинг орзусидир. Бунинг учун буюрилган нарсаларни бажариб, қайтарилган нарсаларни тарк қилмоғимиз керак.
Аллоҳ фарз қилган ҳар бир амалнинг вазифалари ва хусусиятлари бор. Унинг фазилатига етиш учун унга зарар етказадиган унинг фақат(рўза деган) исмини қолдирадиган амаллардан сақланишимиз керак бўлади. Бунинг учун биз Суннатга биноан рўза тутишимиз керак бўлади. Буни исмини эса олимларимиз “Суннат рўза” деб номлашган. Аллоҳ таоло ҳар бир амални Ўзи айтгандай қилмасангиз зинҳор қабул қилмаслигини қатъий айтган. Расулуллоҳ ўзлари ўрнак бўлиб қайси бир умматида Аллоҳ белгилаган амрлари бўзилса, тезлик билан у ҳақда ўзларининг муборак ҳадислари орқали қайтариқларини берганлар. Сиз рози бўлмаган амалга Аллоҳ таоло ҳам рози бўлмаслигини жуда яхши билиб олишимиз керак. Оддий илмсиз одам ҳам сиздаги қабиҳликларга рози бўлмаса, сиз яна қандай қилиб ўзингиз амалингизга буюк ажрлар олишни истайсиз? Буюк ажрларни олиш учун Аллоҳ ва унинг Расули ва Набийси бўлган Муҳаммад Мустофо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амалий тарзда намуна бўлган рўзаларига эътибор билан, фикр доирангизни кенгайтириб ўта масъулиятли ишга ёндашгандай ўқиб, уни қалбга сингдириб, унинг амалини бутун вужудингизда сингдириб гўё Аллоҳ уни кўзатиб турганлигини ҳис қилиб, тутмоқликдир. Бу масала юзасидан қўйидаги маълумотларга кўз юритиб чиқсак фойдадан ҳоли бўлмайди, деган умидда ушбу муъжазгина маълумотларни келтирдек.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатдаги ҳадис “Ҳар бир амалнинг каффороти бор рўзадан ташқари. (яъни бошқа амаллар каффорот сабабли гуноҳлар ювилиб амали қабул бўлади, лекин рўзада Аллоҳ ва унинг севикли Расули қайтарган амалларни қилиб қўйса, унинг тутган рўзаси қабул қилинмайди). Рўза мен учундир ва унинг мукофотини мен ўзим бераман дейди Аллоҳ таоло”. Худди шунга ўхшаш ривоятни Абу Довуд Таёлисий ўз муснадларида келтириб ўтган.
Шуъбадан, Шуъба эса Муҳаммад ибни Зайёддан ривоят қилади. “Аллоҳ таоло айтади: “Ҳар бир амалнинг каффороти бор рўзадан ташқари”. Қосим ибн Асбиғ Шуъбадан бошқача йўл билан ривоят қилади: “Одам боласи қилган ҳар бир амал учун каффорот бордир, фақатгина рўза бундан мустаснодир.
Хузайфа санади саҳиҳ ҳадисни ривоят қилади. “Кишининг ўз аҳли, моли ва болалари ичидаги фитналарнинг каффороти намоз, рўза, садақалардир”.
Ибн Аърабий баъзи зоҳидлардан нақл қилдики. Албатта рўза тўрт қисмга бўлинади:
- Авомларнинг рўзаси унда ейиш ва ичиш ва жимодан сақланишлигидир.
- Авомларнинг хосларининг рўзаси, харом қилинган амал ва харом қилинган сўзлардан сақланишликдир.
- Ва хосларнинг рўзаси у рўза Аллоҳнинг зикри ва ибодатидан ташқарига чиқмайди.
- Хосларнинг хосининг рўзаси у шундай рўзаки улар учун қиёмат кунигача рўза доимий бўлади.
Рўза банда ва Аллоҳнинг ўртасидаги сирдир, уни Аллоҳ учун холис қилишлиги ва унинг буюрган амалларида унинг розилигини талаб қилиб амалда доимий бўлишликдир. Чунки Аллоҳ таоло рўзанинг мукофотини ўзи беришлигини ваъда қилди. Рўза ўз ичига нафсни синдиришликни, баданни эса нуқсонли нарсалардан сақлашликни, емоқ- ичмоқ аччиқлигига сабр қилишлик ва шаҳватни тарк қилишни ўз ичига олади. Ва энг асосийси рўзадан тақволи бўлиб чиқишликни мақсад қилинган.
عن أبي هُريرةَ أنّ النبيّ صلى الله عليه وسلم قال “مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزّور
والعَمَلَ بهِ فَلَيْسَ لله حاجَةٌ بأَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وشَرَابَهُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким ёлғончилигини ва ёлғон сўзга амал қилишни ташламаса, унинг таом ва ичимликдан ўзини тийишига Аллоҳ таоло муҳтож эмас” (Имом Бухорий ривояти). Шарҳ: Ушбу ҳадис рўза ҳикматларидан бири ахлоқий иллатлардан халос бўлиш эканини билдиради. Рўза ёлғон, ғазаб, ғийбат, чақимчилик, гина сақлаш каби ёмонликлардан қутулиш учун муносиб фурсатдир. Инсон табиий муҳтож бўлган еб-ичишдан ўзини тийиш ила асло эҳтиёжи бўлмаган ёлғон сўз, ғазабланиш ва чақимчилик каби ишлар билан машғул бўлса, хато қилган бўлади. Чунки рўза нафснинг истагини синдириб, уни имон тақозосига бўйсундиришга ўргатади. Ҳадисда ёлғон сўз ва ёмонликда унга тенг бўлган ғийбат, чақимчилик, ҳасад, ҳиёнат ва зулм каби иллатлар тарк қилинмас экан, Аллоҳ таоло ундай кимсанинг оч, ташна бўлишига мухтож эмаслиги таъкидланган. Рамазон ойида савобли ишлар қилган ва гуноҳ ишлардан тийилган кишига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлади. Ибни Ҳажар Асқалоний айтади: “Киши ёлғон гапириш, ғазаб қилиш ва сўкиниш каби ёмон иллатларни тарк қилмас экан, унинг рўзасида савоб йўқ. Ёлғон сўз ва у каби иллатлардан сақланган кишигина мукофотга эришади”.
Ибн Муънир: “Таом ва ичимликдан тийилишига Аллоҳ таоло муҳтож эмас” дегани ўшандай банданинг амаллари қабул бўлмаслигига ишорадир…”, дейди.
Рўза гўё бадандир. Унинг либоси солиҳ амаллардир. Шу боис рўзадор одам бутун вужудини рўзага қаратиши бошқалардан тазйиқ етганида ҳам “мен рўзадорман”, дея ғазабини жиловлай олиши керак.
Байзовий айтади: Рўзани Аллоҳ таоло шариъатга киритишдан мақсади нафсни еб – ичишдан тийиб қўйишмас. Балки, нафси чақирадиган ёмон иллатлардан шаҳватини синдириш ва нафси амморани нафси мутмаъиннага буйсиндиришдир. Агар сиз шу нарсани хосил қилмас экансиз, Аллоҳ таоло қилган амалингизга қабул назари билан қарамайди. Рўзадор киши ҳеч бўлмаса бир ой қилган амалларини қабулини ўйлаб катта ва кичик гуноҳларни куни бўйи қилишдан сақланиб юрса ва сабр қилса, унинг бу амалидан Аллоҳ рози бўлади. Ва ким шу ойда савоб амалларни қилиш ва гуноҳлардан сақланишни ўзига одат қилса, у киши кейинги рамазонгача яхши амалларни ўзига одат қилган ва гуноҳлардан сақланишни ўзига дастурил амал қилган бўлади.
Рўза банда ва Аллоҳнинг ўртасидаги сир бўлиб, унинг мукофотини Ўзи беришини ваъда қилди. Емаслик, ичмаслик, ҳар нарсага сабр қилиш ва шаҳватни тарк этиш билан нафсни синдириш рўзадаги тақво бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: …Рўза қалқондир (Аби Заннад: жаҳаннамдан қалқондир деган). Энди сизлардан ким Рамазонда рўза тутса,
فلا يرفث – Фаҳш сўзларни сўзламасин, ولا يصخب – баланд авозда бақирмасин.
Агар уни бирор киши сўкса ёки у билан урушмоқчи бўлса, икки марта мен рўзадорман, деб айтсин”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Ибн Ҳузайма розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Набий соллолоҳу алайҳи васаллам: “Агар сен рўзадор бўлсанг бирор кишини сўкма, агар сени бирор киши сўкса, мен рўзадорман, деб айт. Агар турган бўлсанг, ўтириб ол, ғазабинг кетади. Бошқа ривоятда ўтирганингда ҳам кетмаса таҳорат қил ва икки ракат намоз ўқи деганлар.
Юнусобод Оқтепа жоме масжиди
имом ноиби Урол Назар Мустофо тайёрлади