islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти битирувчи курс талабалари охирги “якуний назорат ишларини” топширмоқдалар

Тошкент ислом институтида 2020-2021 ўқув йили бўйича битирувчи курс талабалари учун ўқув жараёнлари якунланди. Олдинда, 4-курс талабаларини, охирги семестр давомида олган билимларини синовдан ўтказувчи якуний назорат имтиҳонлари кутмоқда.

Ушбу ҳафта, 2021 йил 03 майдан битирувчи, 4-курслар якуний назорат ишларини топширишни бошладилар. 2 ҳафта давом этадиган назорат ишларида ҳар бир талаба учун алоҳида вариантдаги билетлар берилади, муҳрланган дафтарларга талабалар жавоб ёзиб топширадилар. Шунингдек, баъзи фанлардан якуний назорат ишлари компьютер орқали тест шаклида олинмоқда.

Якуний назорат жараёнларини Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шожалилов ҳамда кафедра ўқитувчилари кузатиб бормоқдалар.

Якуний назорат ишларини семестр давомида маъруза ва амалиёт шаклида дарс ўтган ўқитувчи эмас, балки фанга тегишли кафедранинг икки нафар ўқитувчиси олмоқда.

Маълумот учун, битирувчи курс талабалари 4 йил мобайнида 8 семестр таълим олдилар. Якуний назорат ишлари якунлангач, улар Араб тили, Маънавият асослари ва диншунослик фанларидан якуний аттестация топширадилар, шундан сўнг, битирув диплом ишларини ҳимоя қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур 2020-2021 ўқув йилида институтни кундузги таълим йўналиши бўйича 100 нафар йигитлар ва 32 нафар аёл-қизлар битирмоқда.

Битирувчиларга, юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб имом ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқитувчи вазифаларида ишлаш учун йўлланма берилади.

Магистратура босқичида таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар республика олий таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширишлари мумкин.

ТИИ Матбуот хизмати

227750cookie-checkТошкент ислом институти битирувчи курс талабалари охирги “якуний назорат ишларини” топширмоқдалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: