islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

​​ Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди

​​ 2018 йил 15 январь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу хақда вазирликнинг Телеграмдаги канали хабар бермоқда.

Ўзбекистон Ислом академияси Президентнинг 2017 йил 15 декабрдаги ПҚ-3433-сон қарорига асосан ташкил этилган эди. Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланиб, унинг асосий мақсадлари:
-республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш;
-тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш;
-қуръоншунослик, тафсир ва фикҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашдир.

Академия заминимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг бой илмий меросини, ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган жаҳон алломаларининг асарларини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, дин ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли экстремистик оқим ва йўналишларнинг бузғунчи ғояларига қарши илмий раддиялар тайёрлаш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар билан ҳам шуғулланади.

Администратор

22810cookie-check​​ Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: