islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Кундузги таълим шакли битирувчилари учун Араб тилидан Якуний аттестация синовлари ўтказилди – Фотолавҳалар

Битирувчи, 4-курс талабалари учун 2020-2021 йили Тошкент ислом институтидаги сўнги ўқув йили ҳисобланади. Якунда, ўқув режаси ҳамда жараён жадвалида белгиланган кунларда “Маънавият асослари ва Диншунослик” ҳамда “Араб тили” фанларидан Якуний аттестацияларда талабалар билимларини синовдан ўтказадилар.  

2021 йил 18 май кунидан 2020-2021 ўқув йилининг кундузги таълим шакли 4-курс битирувчилари учун Якуний аттестация бошланди. Бугун, талабалар “Араб тили” фани бўйича Якуний аттестацияси синовларини ёзма шаклда топширдилар.

Ўқув ва тарбивий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шоджалилов, “Ижтимоий фанлар” ва “Тиллар” кафедралари мудир ҳамда ўқитувчилари иштирокида аттестация синовлари ташкил этилди. Билетлар муҳрланган конвертлардан олиниб, талабаларга тарқатилди. Битирувчилар муҳр урилган дафтарларга билетлардаги саволларга жавоб ёздилар.

Якуний аттестацияси коммисияси таркиби Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиқлари, Тошкент шаҳар масжидлари имом-хатиблари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган.

Якуний аттестациялар ўтказилгунга қадар, ўтган ҳафтада фанлар бўйича умумлаштирилган маърузалар ва консулътациялар бўлиб ўтди.

Маълумот учун, кундузги таълим битирувчилари “Маънавият асослари ва Диншунослик” фани бўйича Якуний аттестация синовларида пайшанба, 20 май куни иштирок этадилар.

Эртага, 19 май куни Махсус сиртқи бўлим 3-курс битирувчилари учун “Араб тили” фани бўйича Якуний аттестация ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Якуний аттестация синовларидан сўнг, имтиҳонлардан ўтган битирувчиларнинг битирув диплом иши ҳимояси 2021 йил 24 майдан 26 июнгача ўтказилиши белгиланган. Мазкур ўқув йилида кундузги таълим бўйича 132 нафар ва махсус сиртқи таълим бўйича 120 нафар талаба Тошкент ислом институтини битирмоқда.

ТИИ Матбуот хизмати

229410cookie-checkКундузги таълим шакли битирувчилари учун Араб тилидан Якуний аттестация синовлари ўтказилди – Фотолавҳалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: