islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Инсон нега ёлғон гапиради?!

Инсон аслида бу дунёга нима учун келганини англаб олиши зарур. Озгина муддатлик, кераксиз, беҳуда нарсалар учун ёлғон сўзлаш, бу ҳаёт мақсадини тушуниб етмаганлик сабабли вужудга келади.

Ёлғон араб тилида «кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.

Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар:

Журоний: “ Ёлғон хабар унинг воқеликка тўғри келмаслигидир “, деганлар.

Ибн Ҳажар: “ Ёлғон бир нарса ҳақида қастдан бўлсин, ноқастдан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир “, деганлар.

Аллоҳ таоло Қуърони Каримнинг Наҳл сурасида ёлғон ҳақида қуйидагича марҳамат қилади:

“Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончидирлар “ .

Инсон ёлғон гапириб нимага эришади? Нима учун ёлғон гапиради? Кишининг ёлғон ишлатишига бир неча сабаблар бор:

  • Фойда жалб қилиш. Ёлғончи ўзига фойда етишишини кўзлаб одамларни алдаб, ўз манфаати учун ёлғон гапиради;
  • Зарарни қайтариш. Ёлғончи ўзига етиши мумкин бўлган зарарни қайтариш мақсадида ҳам ёлғон тўқийди. У ўзича шу тўғри йўл деб ўйлайди. Аммо бу икки ҳолатда ҳам ўзига бу дунё ва охират зарарларини жалб қилаётганини ўйламайди;
  • Сўзини чиройли ва гапини гўзал чиқармоқчи бўлиш. Бунда ёлғончи тўғри сўз ва рост гап ила одамларга ёқиш, уларнинг эътиборини тортиш имкони йўқ бўлганидан уларга ёқадиган гап-сўз излаб, ёлғон гапиради. Ёлғон гапириш одатига айланиб қолгани ва нафси шу нарсани истайдиган бўлиб қолгани сабабли бу ишни қиладиганлар ҳам бор;
  • Душмандан ўч олиш мақсади. Бунда ёлғончи душманини шарманда қилиш ва ундан ўч олиб, кўнгли тўлиши учун ёлғон тўқийди;
  • Ўз обрўсини орттириш мақсади. Бунда ёлғончи ўзини аҳли фазл, олим, уддабурон қилиб кўрсатиб, мақтаниш учун ёлғон тўқийди.
  • Асли йўқ нарсани тўқиш. Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада қўшимча қўшиш;
  • Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада нуқсон етказиш.Бор нарсани гапираётганда маънони ўзгартириб юборадиган даражада ибораларни ўзгартириш.

Дунё олимлари ва машҳур инсонлар ҳам ёлғонни қоралаб қуйидагиларни айтганлар:

Ёлғончилик-қабиҳ иллат. (М. Монтен)

Ёлғончилик ўғриликдан баттар. (Ж. Ренар)

Ёлғончилик ёвузлик тимсоли. (В. Гюго)

Фақат ярамасларгина алдашади. (Ф.Достоевский)

Ёлғончи инсон деб аталишга лойиқ эмас. (Ф. Фенелон)

Ҳаммадан ҳам кўра мен қўрқоқлик ва ожизлик туфайли тўқилган ёлғондан жирканаман. (А.И. Куприн)

Ёлғончилик инсон қалби ва жисмига ҳадсиз уқубат юклайди. (Ш. Руставели)

Шира майсани, занг темирни, ёлғон қалбни кемиради. (А.Чехов)

Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус

ислом билим юрти 3-курс талабаси

Раҳимжонова Хосият

23000cookie-checkИнсон нега ёлғон гапиради?!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: