islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мадраса талабалари ўртасида ўтказилган “Ягона олимпиада-2021” ғолиблари аниқланди

Ягона олимпиада ҳар йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими томонидан республикадаги 9 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида ўтказилади. Бу йилги “Ягона олимпиада-2021”нинг якуний босқичи Тошкент ислом институтида ўтказилди.

Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. ТИИ ректори У.Ғафуров кириш сўзи билан танлов йиғилишини очиб берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков олимпиада иширокчиларига муваффақият тилади.

Ягона олимпиаданинг мақсад ва вазифалари

Ягона олимпиаданинг мақсади – ўрта махсус ислом таълим муассасалари битирувчи босқич талабалари орасидан чет тили ва мутахассислик фанларини пухта ўзлаштирган иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларнинг иқтидори ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, ўзи танлаган ихтисослик йўналишини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб рағбатлантиришдан иборат.

Шундан сўнг, имтиҳон аудиторияларида муҳрлаган махсус конвертлар гувоҳлар иштирокида очилди. Иштирокчи талабалар билетларни олиб, саволларга тайёргарликни бошладилар.

Мадрасаларда ўтказилган саралаш босқичидан ғолиб бўлган талабалар мазкур якуний босқичга йўлланма олиб, етиб келдилар.

Ягона олимпиадада талабалар Араб тили, фиқҳ ва ақоид фанлари бўйича синовдан ўтказилиб, 1-блокда Араб тилидан ижодий имтиҳон учун максимал 40 балл, 2-3 блокда Фиқҳ ва Ақоид фанларининг ҳар биридан тест синови бўйича 30 балл тўплаш имконияти мавжуд.

Якуний босқичда иштирокчилар билимларини баҳолаш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков раислигидаги “Ягона олимпиада-2021” танловининг ҳакамлар ҳайъати таркибида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими ходимлари, Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси кафедраси ўқитувчилари мавжуд.

Дин ишлари қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, ходимлар Акбар Дусматов, Шерзод Чўлпонов, Кўкалдош ЎМИТМ мудири Муҳаммадамин Насриев, Ҳидоя ЎМИТМ мудири Абдулазиз Бобамирзаев, Фахриддин Розий ЎМИТМ мудири Даврон Абдуқодиров, Хожа Бухорий ЎМИТМ мудири Ўткир Ғузоров, Хадичаи Кубро ЎМИТМ мудираси Нозима Иброҳимова ва бошқа ўрта махсус таълим муассасалардан ташриф буюрган ходим ва ўқитувчилар якуний босқични кузатиб бордилар.

Тошкент ислом институти биносида “Ягона олимпиада” танловини акс эттирувчи баннерлар тайёрланди, ўқув биноси фойесида институт ҳаётини акс эттирувчи лавҳалар ҳамда китоблар намойиши ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи босқич талабалари ўртасида ўтказиладиган “Ягона олимпиада” танлови республика босқичида қуйидаги натижалар қайд этилди: 

1-ўрин: “Хожа Бухорий” номли ЎМИТМ талабаси Алимов Абдулмалик Хусниддин ўғли;

2-ўрин: “Саййид Муҳйиддин маҳдум” ЎМИТМ талабаси Исамиддинов Жавохирбек Соибжон ўғли;

3-ўрин: “Мир Араб” ЎМИТМ талабаси Холиқов Мухаммадризо Абдухамид ўғли.

Ғолибларга диплом ва совринларни Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, “Вақф” фонди раиси Яҳё Абдураҳманов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбековлар топширди.

Ягона олимпиаданинг якуний босқичида I-ўринни эгаллаган “Хожа Бухорий” номли ЎМИТМ талабаси Алимов Абдулмалик Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига – Тошкент ислом институти ёки Мир Араб Олий мадрасасига, “Вақф” хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Ягона олимпиаданинг якуний босқичида II-ўринни эгаллаган “Саййид Муҳйиддин маҳдум” ЎМИТМ талабаси Исамиддинов Жавохирбек Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирида ўқишини давом эттириш мақсадида ҳужжат топшириб, қабул имтиҳонларида катнашган такдирда, имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 25 фоизи микдорида қўшимча балл кўшиб бериш имтиёзига эга бўлди.

Ягона олимпиаданинг якуний босқичида III-ўринни эгаллаган “Мир Араб” ЎМИТМ талабаси Холиқов Мухаммадризо Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирида ўқишини давом эттириш мақсадида ҳужжат топшириб, қабул имтихонларида қатнашган тақдирда, имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзига эга бўлди.

Ягона олимпиаданинг якуний босқичида II ва III-ўринни эгаллаган иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасасига ўқишга кирган тақдирда, бир ўқув йили тўлов-контракт пулларининг 50 фоиз микдори “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тўлаб берилади.

Ягона олимпиаданинг якуний босқичида I, II, III-ўринларни эгаллаган иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус дипломи, “Вақф” хайрия фондининг китоблар тўплами ва қимматбаҳо совғалари, шунингдек, қолган барча иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди. Тадбир якунида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, дуои хайрлар қилинди.

ТИИ Матбуот хизмати

231960cookie-checkМадраса талабалари ўртасида ўтказилган “Ягона олимпиада-2021” ғолиблари аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: