islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳафс қироати ёйилган диёрлар

Имом Ҳафс қироатларининг бутун ислом уммати ичида жуда кенг тарқалишига сабаблардан бири у кишининг ғозал овозлари бўлган. У кишининг овозлари ўша даврдаги ислом диёрларига етиб бориб, инсонлар у кишининг қироатларини эшититш учун сафарқилиб Куфага келганлар. Айтиб ўтганимиз каби имом Ҳафснинг қироатларини бутун дунёга тарқалишига сабаб у кишиннинг ширин овози бўлган-ки, ўша замонда Ямандан, Шомдан, Маккадан, Мадинадан, Мисрдан одамлар бири эшитса бирига хабар бериб, туяларда, ҳачирларда, отларда ўша замон уловларида ойлаб юриб :”Оғайни, ака Куфада Ҳафс деган хуш овоз қори чиқибди бориб уни қироатини эшитиб келадиган!”-деб одамлар у кишини қироатини эшитиш учун сайр қилган, сафар қилган. Одамлар бир ҳафтани ният қилиб борган бўлса бир ойга, бир ойни ният қилган борган бўлса олти ойга сафари чўзилган-ки, ҳатто у кишини оғизларидан Қуръони Каримни, қироатни ўрганиб, мамлакатларига, элларига, ватанларига,юртларига келиб бу қироатни тарқатишган-ки, шу билан у кишининг қироатлари бутун дунёга тарарқалган. Ҳозирда имом Ҳафс қироатида ислом умматининг 95 фоизи, бошқа манбаларда 98 фоизи Қуръони Каримни ушбу қутоатда ўқийди. Ислом диёрларидан Мағриб, Тунис ва Ливиянинг баъзи чеккаларидан бошқа ҳамма ислом давлати ва диёрларида ҳамма мусулмонлар имом Ҳафс қироатида ўқийди.
Даставвал ҳар бир имомнинг қироати ўз даврида ўзи яшаган ҳудудда тарқалган. Лекин тарихий жараёнлар натижасида қироатларнинг тарқалиш харитаси ўзгарди. Натижада, бугунги кунда Ҳафс ибн Сулаймоннинг Осим ал-Куфий (юқорида таржимаи ҳоллари ўтди)дан қилган ривояти энг машҳур ва оламда энг кенг тарқалган қироат ҳисобланади. Жумладан, Марказий Осиё, хусусан юртимизда асрлар давомида Қуръони Карим айнан Ҳафс қироати қоидалари асосида ўқилади.
Ҳафс қироатидан сўнг Варшнинг Нофеъ ал-Маданийдан қилган ривояти кенг тарқалган. Ушбу қироат Мағриб диёрлари, Африканинг ғарби ва Миср, Ливия, Тунис ҳамда Чад мамлакатларининг баъзи ҳудудларида тарқалган.
Варш қироатидан сўнг Абу Умар ад-Дурийнинг Абу Амр ибн ал-Ало ал-Басрийдан қилган ривоятидаги қироат Сомали, Судан, Чад, Нигерия ва Африканинг бир қанча ҳудудларида кенг тарқалган.
Мазкур қироатлардан сўнг Қолуннинг Нофеъдан қилган ривоятидаги қироат Ливия ва Туниснинг аксар ҳудудларида тарқалган.
1. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра Усмонийлар халифалиги дунёнинг аксар қисмини бошқарган вақтида мусъҳафларни Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги қироатга таяниб нашр қилган ва уларни тарқатган. Шу қироат асосида таълим бериш ва таълим олишни йўлга қўйган. Натижада, ушбу қироат кенг тарқалган. Усмонийлар халифалиги парчалангандан сўнг бошқа мусулмон мамлакатларида ҳам айнан Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги қироат асосида мусъҳафлар нашр этиш давом этган. Натижада, баъзи бошқа қироатлар кенг тарқалмагани сабабли фақатгина шу қироталарга мутахассис қориларнинг ўзидагина қолган. Лекин, Қуръон ходимлари бу қироатлар илмини қайта тирилтиришга киришдилар ва талабалар ўртасида кенг тарқата олдилар. Бугунги кунда қироатларни ёдлаган ва уни билиб, унда мутахассис бўлганлар сони кўпайиб кетди.
2. Имом Ҳафс роҳматуллоҳи алайҳ Қуръон таълимида бошқалардан илғор бўлган, у зот фақат Куфанинг ўзида таълим бериш билан чегараланмасдан, бошқа ислом ўлкаларида ҳам кўпчиликка Қуръондан дарс берган.
3. Ҳафс ривоятидаги қоидалар сода ва осонлиги билан эътиборлидир. Мад, идғом ва бошқа шу каби қоидаларда бу ривоят анча жўн бўлиб, шу боис уни ўрганиш осон. бу эса, ўз навбатида, уни ўрганувчилар сонининг ортишига сабаб бўлган.
4. Бошқа қироатлардаги қоидаларни ўрганиш ва ижро этиш кўпроқ малака талаб этади. Мусулмонлар ичида араблардан кўра ажамлар кўпайиб, кишиларда илмга бўлган рағбат ҳаракат пасайиб, мазкур қироатларни ўзлаштиришда кўпчилик машаққатга тушганини, энг ёмони уларни хато ўқишга ўтишганини кўрган уламолар оммани энг осон қироат – Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти асосида ўрганишга тарғиб қилишган, бошқа қироатларни мутахасислар ўрганиб, сақлаб боришса, фарзи кифоя учун шу етади, дейишди.

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Ғофуржонов Шукруллоҳ

233390cookie-checkҲафс қироати ёйилган диёрлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: