islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН «ЭНГ ЯХШИ ИНШО» ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида Ислом Каримов хотирасига бағишланган Энг яхши иншо” танлови ўтказилади.

Танлов 2018 йил 25 январда Тошкент Ислом институтиАхборот-ресурс марказида соат 14-00 да бўлиб ўтади.

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:

Танловда ёзилган иншоларни баҳолашда қуйидаги мезонлар қўлланилади:

– Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий рольи ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги;

– Ислом Каримов асарларида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилганлиги;

– Ислом Каримовнинг дин соҳасидаги ривожланишга қўшган ҳиссасининг ёритилганлиги;

– стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

– тарихий ҳақиқатга тўғри келиши;

– мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

– илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги;

– юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги;

– мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги;

– мавзуни ёритишда аниқ статистик маълумотлар ва ҳаётий воқеалар келтирилганлиги;

– мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги;

– кенг ўқувчиларга мўлжалланганлиги.

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ:

Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган Энг яхши иншо” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 2018 йил 29 январь куни соат 11-00 да институт фоесида ўтказилади.

Танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган талабалар Тошкент Ислом институти томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар

билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров

23700cookie-checkИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН «ЭНГ ЯХШИ ИНШО» ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: