islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида кириш имтиҳонларини ўтказиш санаси маълум бўлди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида ўтказилиши белгиланган.

🔸Ҳадис илми мактаби
1. 2021 йил 23 июль – Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис (ижодий имтиҳон);
Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисмида ўтказилади.

2. 2021 йил 24 июль – Ўзбекистон тарихи (тест синови);

Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисми.

3. 2021 йил 25 июль Мандат ҳайъати.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
1. 2021 йил 28 июль – Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти биноси айвон қисми.

2. 2021 йил 29 июль – Фиқҳ ва ақоид (тест синови);
Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Ҳазрати имом мажмуаси очиқ майдон қисми.

3. 2021 йил 30 июль Мандат ҳайъати.

🔸Мир Араб олий мадрасаси
1. 2021 йил 2 август – Араб тили (ижодий имтиҳон).

Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

2. 2021 йил 3 август – Фиқҳ ва ақоид (тест синови);
Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

3. 2021 йил 4 август Мандат ҳайъати.

Эслатиб ўтамиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 20 июлига қадар (шу кини ҳам) давом этади.

2021-2022 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича https://t.me/qabulmuslimuz телеграм бот орқали қўшимча маълумотлар олишингиз мумкин.

239960cookie-checkТошкент ислом институтида кириш имтиҳонларини ўтказиш санаси маълум бўлди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: