islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Исломдаги биринчи мужаддид – динни янгиловчи ким эди?

Танловга

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳнинг фиқҳ илмида тутган ўринлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Умавий халифалардан саккизинчиси бўлган Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ ёшлигидан жуда кўп уламо ва фақиҳларнинг қўлида тарбия ва таълим олдилар. У кишини шайхлари-устозлари сони ўттиз учтага етади. Улардан саккизтаси саҳобалардан ва ўн бештаси тобеъинлардандир. Умар ибн Абдулазиз уларнинг илмидан илм олди, уларни одоби билан одобланди ва уларнинг мажлисларини лозим тутдилар. Ҳаттоки, бу тарбия асари у кишининг ахлоқлари ва тасарруфларида намоён бўлди. Олган илмлари у кишига халифалик даврларида ҳам фойда берди. Давлатни яхши, адолатли ва тўғри бошқаришига ёрдами катта бўлди. У киши халифалик даврларида вужудга келган фиқҳий масалаларни катта уламолар ҳузурида, уларни фатвоси билан ёки ўз фикрлари билан ҳукм қилардилар.

Умар ибн Абдулазиз ўз замони имомларидан бири эдилар. Имом Заҳабий у киши ҳақида: «У имом, фақиҳ, мужтаҳид ва суннатни билувчи эди», деган. Фақиҳ ва уламолар у кишининг сўзи ва феълларини далил қилар эдилар. Тўртта фиқҳий мазҳаб китобларида у кишининг амаллари ҳужжат улароқ ворид бўлар эди. Ҳанафийлар кўп масалаларда у киши қилган ишларни далил қилиб келтиради. Мазҳаблар ишида моликий мазҳаби китобларида у зотнинг зикрлари бошқаларникидан кўра кўпроқ келар еди.

Уламоларимиз исломдаги биринчи мужаддид-динни янгиловчи Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ бўлган дейдилар. У кишига мана шу номни биринчи бўлиб ишлатган зот имом Зуҳрий бўлди. Сўнг имом Аҳмад ибн Ҳанбал у зотга эргашди ва айтдилар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилади:

«Аллоҳ таоло ҳар юз йилнинг бошида сизларнинг динингизни янгилаб берадиган бир мужаддид (динни янгиловчи) юборади».

Умар ибн Абдулазизнинг мужаддид эканликларида шак‑шубҳа йўқдир. Чунки у зот суннатни тирилтирди, бидьатларни йўқ қилди, давлат, сиёсат ва дин ишларини тўғри бошқарди. У кишидан кейин ҳам мужаддидлар келган. Лекин Умар ибн Абдулазизга ўхшаб ҳам дин ишлари, ҳам давлат ишларини бошқариб, уларни ислоҳ қилганлар жуда кам.

4-курс талабаси Низаматдинов Толеген

248590cookie-checkИсломдаги биринчи мужаддид – динни янгиловчи ким эди?
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!