Танловга
Алҳамдулиллаҳ, ассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Амма баъд,
“Биз китоб ато этган (Яхудий ва насронийлар) ўз фарзандларини қандоқ танисалар (Пайғамбарнинг) ҳақлигини шундоқ танийдилар” (1) деб: уммати Муҳаммадга Расулимизни таний олмадик дейишларига мутлоқо узр қўймаган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
“Сўнгра мени кўриш унинг учун аҳлидан ҳам, молидан ҳам, севимли бўлиб қолади” (2) деб умматига ўзини қандай яхши кўришни таълим бериб кетган зот Росулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз саловату саломларимиз бўлсин.
Тожини кийган зот – Сизга Аллоҳ таолони саломи бўлсин!
“Албатта сиз буюк ҳулқ узрасиз”
Ёрлиғини таққан зот – сизга саломлар бўлсин!
Ё, Расулуллоҳ, сиз Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳуга шундай деб айтган эдингиз: “Эй, Абу Бакр Сиддиқ, нега йиғлайсиз, зинҳор йиғламанг. Ёлғиз тириклигимда эмас, ўлгандан кейин ҳам сизларга яхшилигим етади. Чунки, ҳар вақт умматларимни қилган ишларини менга кўрсатиб турадилар!” (3)
Бугун сизга ожизона қўлим билан мактуб ёзмоқдаман.
Ё, Расулуллоҳ!
Пайғамбарни муборак вужудларига жонли нима нарса теккан бўлса ул нарсани Аллоҳ таоло дўзах ўтига харом қилади. (2) Бу хабарни англаган тарих китобларида номи энг кам зикр қилинган Савод ибн Ғозия розияллоҳу анҳу бу имкониятдан гўзал фойдаланиб қолди.
Ё, Расулуллоҳ! Сиз айтган эдингиз: “Эй, Савод ибн Ғозия нега баданимга юз кўзингни суртмоқдасан”. Шунда Савод ибн Ғозия: Ё, Расулуллоҳ, шояд шу ишим Аллоҳ таоло олдида мени фойдамга ҳужжат бўлса, деган эдилар.
Бугун сизни муборак исмингиз ёзилган китобларни ўқиганимда, бир ўпиб кўзимга суртиб қўйишни ҳаёлимга келтирмай бепарво бўлганимдан жуда ҳижолатдаман, ё Расулуллоҳ!
Ё, Расулуллоҳ! Бадр ғазоти куни асирлар орасида исломга хоссатан сизга тили билан жуда кўп озор берган Суҳайл ибн Амр ҳам бор эди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ руҳсат беринг Суҳайлни олдинги иккита тишини суғуриб олай” деганида, сиз айтдингиз:
“Биласанми эй Умар! Оғир-босиқ кишининг даражаси Пайғамбар даражасига яқиндир” (10)
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Қачон мен ғазабим чиқса шу ҳадис мени босиб қўяр эди” дер эдилар
Ё, Расулуллоҳ! Умардек зотларни хушёр торттирган ҳадисингиз қаршисида ўтган умримда жаҳлимни босолмаган кунларимни эслаб жуда – жуда пушаймон бўламан.
Ё, Расулуллоҳ! Сизга бир марта осийлик қилиб, сўнг қаттиқ пушаймон бўлиб сизга кўрина олмай афсус-надомат қилиб юрган Абу Лубоба (5), бир сабаб туфайли ғазотдан қолган ва бу ишидан қаттиқ пушаймон бўлиб, бир неча кун Мадина ичига кира олмай ўзини маломат қилиб юрган Усмон ибн Аффон (5) розияллоҳу анҳу турганида, бугун сизни суннатларингизга бепарво бўлган холимда яна сизни шафоатингиздан умидвор бўлаётганимдан уялиб кетмоқдаман.
Ё, Расулуллоҳ! Масжидингиз рўпарасида Абу Талҳа Ансорийнинг боғи бор эди. Шу жойда турганингизда ушбу оят нозил бўлган эди (6):
“Яхши кўрган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча сира яхшилик (жаннатга) эта олмайсизлар” (7)
Шунда Абу Талҳа Ансорий ё, Расулуллоҳ, ушбу оятни Аллоҳ айтдими?
– Ҳа деганингизда, ё Расулуллоҳ гувоҳ бўлинг шу боғни Аллоҳ учун эҳсон қилдим. Чунки, яхши кўрган боғим эди деди. Биргина оят ҳали иккинчи одамга етиб боргунга қадар амал қилинган ҳолатга етди (6)
Бугун бир оят эмас, 30 порани ёдлаб, ўқиб, уни биргина оятини тадаббур қилиб, фикр юритишга вақт топаолмаганимга ҳижолатдаман.
Бир куни бир аробий орқангиздан ридойингизни қаттиқ тортганда бўғилиб қолгудек бўлдингиз. Лекин шундай бўлса ҳам унга табассум билан боқдингиз(7).
“Биродаринга табассум билан боқишинг ҳам садақадир” деган сўзингизни эслаб:
Кимдир оёғимни эзиб олса, унга қовоқ уйиб қараган ҳолатимни эслаб, бу қилган ишимдан уялиб кетаман ё, Расулуллоҳ!
Ё, Расулуллоҳ!
Сиз юртингизга қайтаётган вақтингизда уловингизни ниқтаб, тезроқ боришга ҳаракат қилдингиз (9) Абу бакр Сиддиқ ва Билол розияллоҳу анҳумолар Мадинага келганида ватан соғинчи билан бетоб бўлиб қолган эди (10).
Заминимиздан чиққан сизни меросхўрларингиздан бўлган Имом Бухорий, Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳумолар ҳам мусофирчиликни тузини тотган, сизга изма-из эргашиб, юзлаб асарлар ёзиб, ватани шанини улуғлаган. Юртида Мадинатур Рижол унвонини олиб берган меросхўрларингиз авлодиман.
Ё, Расулуллоҳ!
Сиз мақтаган уммат бўлишга бугун жуда-жуда харис бўлиб яшамоқдаман.
Ё, Расулуллоҳ! (11)
“Менинг уламо умматларим Бани Исроилнинг Пайғамбарлари кабидир” деган эдингиз.
Олимлар, аҳли илм, устозлар – сизни меросхўрингиз. Уларни яхши кўриш, айтган насиҳату илмларини ўрганиш, рози қилиб назарларини топиш – бу айни сизни яхши кўрганимиз белгиларидан экан. Чунку устозлар бизларга сизни эслатар экан, қандай қилиб суннатга амал қилишни ўргатар экан.
Ё, Расулуллоҳ!
Бандалари ичида энг раҳимлиси сизсиз. Абдуллоҳ ибн Шиҳоф Зуҳрий отган тош юзингизни жароҳатлади. Шунда саҳобалар қайғуриб, дуо қилинг ё Расулуллоҳ кофирлар қирилиб кетсин деганларида Сиз:
“Аллоҳим билар мени қавмимдир. Уларни гуноҳларини кечир. Чунки улар билмайдилар” деб уларни кечирдингиз.
Мен эса ўткинчи дунё ишларини деб яқинларидан аразлаб юрган кунларимни эсласам ўзимдан уялиб кетаман ё, Расулуллоҳ
Ё, Расулуллоҳ!
Аллоҳ таоло ўз каломида:
رَحِيمٌ لَرَءُفٌ بالنَّاسِ اللَّهَ إِنَّ ёки رَحِيمٌ رَءُؤفٌ بِالمُؤمِنِينَ деб, бирорта пайғамбарларни бу сифатлари билан атамаган эди.
Аллоҳ таоло ўзини илм сифати билан сизни атаган зотсиз ё, Расулуллоҳ.
Ё, Расулуллоҳ! Оз ухлаган, оз таомланган ҳолда рисолатни етказган зотсиз.
Ё, Расулуллоҳ! Оч ётиб, оч турган, пайғамбар хонадони ойлаб қозони қайнамаса ҳам, бизни бир лаҳза унутмаган зотсиз.
Ё, Расулуллоҳ! Фарзандни суянчиғи бўлган отадан айрилиш жудодилигига, энг меҳри тўла қучоқ бўлган онани иссиқ бағридан айрилишга бардош берган зотсиз ё Расулуллоҳ. Фарзандингиз ва умматларингиз рўпара қўйилганда умматингизни танлаган зотсиз ё, Расулуллоҳ.
Ё, Расулуллоҳ! Сиз дунё мулки жамланмаси тақдим қилинганда уни тарк этган зотсиз.
Ё, Расулуллоҳ! Фақирона ҳаётда гўзал яшаб, дунё подшоҳларини ҳавасини келтирган зотсиз!
“Фақирлигимдан фахрланаман” деб, фақир умматларингиз кўнглига малҳам суртган зотсиз.
Ё, Расулуллоҳ! Сизга ёзган мактубимда Аждодларим ёзган сийратдан чиқмадим. Чунки, сиз ўзингиз таълим берганингиздек:
“Мени аҳли китоблар ўз пайғамбарларини мақтаганларидек мақтаманглар” деб, сиз ҳақингизда гапирмоқчи, ёзмоқчи бўлган умматингизга бу масалада ҳам қандай йўл тутишни ўргатган зотсиз ё Расулуллоҳ!
اَهْلُهُ هُوَ مَا مُحَمَّدًا سَيَّدَنَا عَنَّا اللَّهُ جَزَى
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва боракатуҳу.
“Саййид Муҳийддин Махдум” ўрта махсус ислом
билим юрти 4-курс талабаси Ҳамрақулов Нуриддин