islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом-хатиб талабаларимиз овоз бердилар

Ўзбекистон президент сайлови бошланди. 24 октябрь куни соат 8:00 дан мамлакатдаги барча сайлов участкалари давлат мадҳияси садолари остида очилди.

Мазкур сиёсий тадбирда Тошкент ислом институти аъзолари ҳам муносиб иштирок этмоқдалар.

Модуль таълим шаклининг 56 нафар талабаси Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 39-сайлов участкасида овоз бердилар.

Имом-хатиб талабалар Модуль таълим шакли бўлим бошлиғи Сирожиддин Муҳаммадумаров ҳамроҳлигида ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бериб, сайловда фаол иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтининг асосий биносида таълим олаётган 162 нафар талаба Тошкент шаҳар Олмазор тумани 767-сайлов участкасида, Таҳфизул Қуръон кафедраси биносидаги 52 нафар талаба Олмазор тумани 720-сайлов участкасида овоз бермоқдалар.

Маълумот учун, мамлакатда ташкил этилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига жами 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчи киритилган. Шулардан, 9 миллион 459 минг 273 нафари ёки 48 фоизи эркаклар, 10 миллион 399 минг 854 нафари ёки 52 фоизи аёллар, 6 миллион 458 минг 283 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлар, уларнинг 887 минг 686 нафари сайловда биринчи марта овоз беради. Хорижий давлатларда тузилган 54 та сайлов участкасидаги сайловчилар рўйхатига жами 299 минг 780 нафар сайловчи киритилди.

Овоз бериш жараёни 20:00 га қадар давом этади.

ТИИ Матбуот хизмати

250470cookie-checkИмом-хатиб талабаларимиз овоз бердилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: