islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий Маъҳад талабаси Ҳабибуллоҳ қори халқаро Қуръон мусобақасида чиқиш қилди

Аввал хабар берганимиздек, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўтслиги (МДҲ) республикалари Қуръон ҳофизлари иштирокида ўтказиладиган I Халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашиш учун Бишкек шаҳрига жўнаб кетди эди.

“Қуръон баҳори” шиори остидаги мусобақа бугун, 30 октябрь куни Бишкек шаҳридаги Имом Сарахсий номидаги Марказий жоме масжидда ўтказилмоқда. Унда МДҲ давлатларидан келган Қуръон қорилари тажвид қоидаси асосида Қуръони каримни ёддан ўқиб бериш бўйича мусобақалашмоқдалар.

Бугун талабамиз Ҳабибуллоҳ қори ҳифз йўналиши бўйича мусобақада муваффақиятли чиқиш қилди. Натижалар мусобақа якунида эълон қилинади.

Аллоҳ таолодан Ҳабибуллоҳ қорига юқори натижа ва зафарлар тилаб қоламиз.

251980cookie-checkОлий Маъҳад талабаси Ҳабибуллоҳ қори халқаро Қуръон мусобақасида чиқиш қилди
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: