islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имрон Хон Пайғамбар алайҳиссалом шаҳрида поябзалсиз юрди

Покистон Бош вазири Имрон Хон ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидини зиёрат қилиш учун Мадинага келди.

Имронхон ва унинг рафиқаси Мадина аэропортида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳурмат белгиси сифатида поябзалсиз самолётдан тушди.

Маълумот учун, Мадинада оёқ кийимсиз юриш Покистон делегацияси учун анъанага айланган. Аввалроқ, 2021 йилнинг май ойида Имрон Хон Мадинага келганда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳурмат бажо келтириш учун оёқ кийимларини ечиб самолётдан тушган эди.


Бош вазирнинг оёқ кийимсиз сурат интернетга тарқалди ва бутун дунё мусулмонларининг эътиборини тортди.

253210cookie-checkИмрон Хон Пайғамбар алайҳиссалом шаҳрида поябзалсиз юрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: